• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа


    Ўзбекистон республикаси Давлат мадҳияси

    Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқаси.

    Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 10 декабрдаги 768 XII сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги қонун билан тасдиқланган.



    Мадҳия матни :


    Серқуёш, хур ўлкам, элга бахт, нажот,
    Сен ўзинг дўстларга йўлдош меҳрибон!
    Яшнагай то абад илму фан, ижод,
    Шухратинг порласин токи бор жаҳон!

    Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
    Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
    Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
    Оламни маҳлиё айлаган диёр!

    Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони!
    Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
    Истиқлол машъали, тинчлик посбони,
    Хақсевар, она юрт, мангу бўл обод!

    Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
    Аждодлар мардони руҳи сенга ёр!
    Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
    Оламни маҳлиё айлаган диёр!

    Ўзбекистон республикаси давлат мадхияси

    Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясини юклаб олиш