Tuman tarixi

Тўрақўрғон тумани Наманган вилоятининг энг тўнғич туманларидан бири ҳисобланиб, 1936 йил 17 февралда ташкил топган. Туман Наманган вилоятининг ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, шимолда Косонсой тумани билан, ғарбда Чуст, жанубда Мингбулоқ ва шарқда эса Наманган тумани ҳамда қисман Наманган шаҳри билан чегарадошдир.

Умумий майдони 309 кв.км бўлиб, аҳолиси 200484 нафарни, шундан доимий яшовчи ахоли сони 198890 нафарни ташкил этади.

Туманда ўзини ўзи бошқариш органларининг ижтимоий шерикчиликни амалга ошириш борасидаги фаолияти таҳлили.

         Тўрақўрғон туманида жами 42 та аҳоли яшаш пунктлари мавжуд бўлиб, улар 1 та шаҳар, 1 та шаҳарча, 8 та қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳамда 72 та маҳалла фуқаролар йиғинларига бириккан. Маҳалла йиғинларининг 6 таси Тўрақўрғон шаҳри худудида жойланган бўлиб, унда
26 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Умуман олганда туман аҳолисининг
59 фоизи шаҳар ва шаҳарчалар, 41 фоизи эса қишлоқ жойларида истиқомат қилади.

Туманда фаолият кўрсатаётган ўзини ўзи бошқариш органларида жами 250 нафардан ортиқ аҳоли иш билан банд бўлган. Шундан 8 нафар қишлоқ фуқаролар йиғини раиси, 72 нафар маҳалла фуқаролар йиғини раиси, шунингдек, ҳар бир маҳаллада маҳалла маъсул котиби, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи ҳамда «Маҳалла посбони» лавозимидаги штатлар мавжуд. Мавжуд МФЙларнинг 4 таси (Оқтош МФЙ, Елхон МФЙ, Бахт МФЙ, Қурама МФЙ) жамоатчилик асосида фаолият кўрсатиб келмоқда.

: