ҲЕЧ КИМ МЕҲР-МУРУВВАТДАН ЧЕТДА ЭМАС

  3 декабрь мамлакатимизда Имконияти чекланганлар куни сифатида нишонланмоқда. Туманимиз марказидаги муҳташам "Ширинбулоқ" мажмуасида ушбу сана муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев ва барча сектор раҳбарлари иштирок этиб, имконияти чекланган ҳамюртларимизга соғлиқ-омонлик тиладилар ва уларга совғалар топширишди.

 

Туманимизда бугунги кунда 4631 нафар имконияти чекланган кишилар бор. Улардан 721 нафари вояга етмаганлардир.  Жорий йилнинг ўзида 98 нафарига махсус аравачалар, 36 та эшитиш мосламаси ва бошқа зарур буюмлар  топширилди. Шунингдек, йил бошидан бери 170 нафарга яқин пенсионер ва ногиронлар республикамизнинг Товоқсой, Олтиариқ, Косонсой, Маржонсув сиҳатгоҳларида бепул дам олиб, соғлиқларини тиклаб қайтишди.

Бундан ташқари, туманимиздаги 48-сонли мактаб-интернатда имконияти чекланган болаларнинг замон талаблари асосида таълим олишлари учун Давлат умуммиллий дастурига асосан 4 миллиард 300 миллион сўмлик мукаммал қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. «Обод марказ» давлат дастури доирасида 2-махсус мактабгача давлат таълим ташкилоти қарийб 1,5 миллиард сўм эвазига энг замонавий тусга кирди.

Тадбир давомида 2, 21-махсус мактабгача давлат таълим ташкилотлари, 48-мактаб-интернатга ҳам борилди ва тарбияланувчи ҳамда ўқувчиларга совғалар туҳфа этилди.

                      Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.