Ўзбекистон Республикасида Аҳолини рўйхатга олишда респондентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари-ўзининг шахсга доир маълумотлари нима мақсадда йиғилаётганлигини, ушбу маълумотлардан ким ва қандай тарзда фойдаланишини билиш;-ўзи учун тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан танишиб чиқиш, рўйхатга олиш варақларига киритилган шахсга доир маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаштириш;-рўйхатга олувчи ходимлардан тегишли гувоҳномани кўрсатишини талаб қилиш, рад этилган тақдирда эса — рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб бермаслик;-рўйхатга олиш варағининг шаклига биноан шахсга доир ишончли маълумотларни тақдим этиш ҳуқуқига эга.-Респондентлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга монелик қилмаслиги шарт.

Наманганда 2021 йилнинг ўтган 9 ойида янги ташкил этилган корхоналар сони 5 мингдан ошди

🏢 Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Наманган вилоятида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларнинг сони 5 038 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 тага ошганлигини кўриш мумкин.

♻️ 2016-2021 йиллар январь-сентябрь ойларида, янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларнинг сони:

🔹2021 - 5 038 та,

🔹2020 - 5 001 та,

🔹2019 - 4 641 та,

🔹2018 - 2 530 та,

🔹2017 - 2 090 та,

🔹2016 - 1 541 тани ташкил этган.

✅ Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида янги ташкил этилган корхона ва

ташкилотлар ҳудудлар кесимида тақсимланганда, уларнинг 27,0 % и Наманган шаҳри хиссасига тўғри келади.

 

 

 

 

        

 

 

                                                                  O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI NAMANGAN

                                                             VILOYATITO‘RAQO‘RG‘ONTUMANI HOKIMINING

                                            To‘raqo‘rg‘onsh. To‘raqo‘rg‘onko‘chasi16.

 

20_____-yil  ____ - _______________                    ________­­­-son             To‘raqo‘rg‘on sh.

QARORI

 

Тўрақўрғон туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари, “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида,

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

  • Тўрақўрғон туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
  • Туман ҳокимлиги (А.Абдукаримов), туман халқ таълими бўлими (Ф.Бозоров), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
  • Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
  • “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси (Ж.Болтабоев)га маҳалла фуқаролар йиғини раисларига мактаб ёшидаги болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этиш жараёнида туман халқ таълими бўлими ҳамда умумтаълим муассасаларга амалий ёрдам бериш тавсия этилсин.
  • Туман ҳокимининг 2019 йил 29 августдаги 1433-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  • Мазкур қарор “Давр” газетасида (З.Кенжаева) расмий эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
  • Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  • Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари А.Абдукаримов зиммасига юклатилсин.

.

 

 

 

Туман ҳокими            З.Маҳкамова

 

 

ЛОЙИҲА

 

 

 

                 ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

 

“____” ___________2021 йил                    №____                Тўрақўрғон тумани

 

 

 

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2022 йил учун

банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (рўйхат рақами 3163, 2019 йил 31 май) асосан, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида туманда 2022 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н

 

  • Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ;

2022 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  • “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига асосан туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар (Кейинги ўринларда ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар деб юритилади) учун иш ўринларининг энг кам миқдори (2-илова) ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача 51 та иш ўрнини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида, шу жумладан:

- ногиронлиги бўлган шахслар учун 4.2 фоиз (23 та);  

- умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 1,8 фоиз (10 та); ‎‎

- ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар учун 0,7 фоиз (4 та); ‎

- пенсияолди ёшидаги шахслар учун 0,7 фоиз (4 та);‎‎‎

-сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,4 фоиз (2 та);

‎‎‎‎‎‎‎- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 1,3 фоиз (7 та);‎

‎‎‎‎- ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдоси қурбонлари учун 0,1 фоиз (1 та) миқдорида иш ўринлари захираси белгилансин.  

  • Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:

- ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

- умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

- сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун — уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;

пенсияолди ёшидаги шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;

одам савдоси қурбонлари учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари деб ҳисобланади.

  • Қуйидаги иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар этиб белгилансин:

муҳандис, иқтисодчи, ҳисобчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электрик, фаррош, ўт ёқувчи, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул, ўқитувчи.

  • Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари:

-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин;

-2022 йил бошланишидан камида 10 кун олдин, захирага қўйиладиган умумий иш ўринлари сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун захирага қўйилишини ва тайёрлигини таъминласин, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилсин;

- ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан 2021 йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу ҳақда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилсин;

- ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этсин;

- ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралиши лозимлиги қайд этилсин.

  • Туман ҳокимининг ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, бундай шахсларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилот, корхона ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига асосан маъмурий жавобгарлик белгиланганлиги алоҳида қайд этилсин.
  • Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (рўйхат рақами 3163, 2019 йил 31 май) асосан субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олиб, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлашни таъминлансин.
  • Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Қ.Ахмаджонов) мазкур қарорни беш кун муддатда қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарлари эътиборига етказилишини таъминласин.
  • Мазкур қарор “Давр” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.
  • Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
  • Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Турғунов зиммасига юклатилсин.

 

 

                     Туман ҳокими                                               З.Б.Маҳкамова                                                                                                                         

 

 

 

 

Киритилди:

 

Туман Аҳоли бандлигига

кўмаклашиш маркази директори                               Қ.Ахмаджонов

Келишилди:

 

Келишилди:

 

Туман хокимининг

биринчи ўринбосари                                                     Э.Турғунов

 

Туман хокимининг

ўринбосари                                                                    А.Абдукаримов

 

Туман хокимлиги

Умумий бўлим мудири                                                Б.Худойқулов

           

     

Савдо-саноат палатаси ҳудудий

бош бошқарма қошидаги

тадбиркорликка кўмаклашиш

маркази туман бўлинмаси раҳбари                       Э.Искандаров                    

 

 

 

 

Доимий аҳолиси сони энг кўп бўлган ТОП 10 ҳудудлар

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамиз туман ва шаҳарлари орасида доимий аҳолиси сони энг кўп бўлган ҳудудлар:

🔹 Наманган шаҳри – 657 минг киши

🔹 Самарқанд шаҳри – 559,4 минг киши

🔹 Ургут тумани – 528,9 минг киши

🔹 Андижон шаҳри – 456,4 минг киши

🔹 Чироқчи тумани – 428,8 минг киши

🔹 Денов тумани – 397,3 минг киши

🔹 Олмазор тумани – 383,1 минг киши

🔹 Пасдарғом тумани – 365,3 минг киши

🔹 Юнусобод тумани – 356,9 минг киши

🔹 Шайхонтоҳур тумани – 352,8 минг киши

Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати расмий канали👇Telegram: https://t.me/turakurganaxborotxizmati

Ўзбекистон Республикасида Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари

Аҳолини рўйхатга олишнинг асосий вазифалари куйидагилардан иборат:

-аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ва болалар яшаш шарт-шароитларини яхшилаш, оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш мақсадида аҳоли таркибидаги, мамлакатнинг демографик вазиятдаги ўзгаришларни баҳолашга доир маълумотлар базасини кенгайтириш;

-шаҳарларни ва бошка аҳоли пунктларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг, меҳнат ресурсларини жойлаштириш ҳамда улардан фойдаланишнинг узоқ, ўрта ва қисқа муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини тайёрлаш;

-аҳолини рўйхатга олишлар оралиғидаги даврда аҳоли сони ва таркибининг жорий ҳисобини, ҳисоб-китобларини ҳамда прогнозларини амалга ошириш;

-ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича илмий тадқиқотларни ўтказиш.