• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    25 октябрь-Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамованинг ТАБРИГИ

    • Қўшилди :
      25.10.2020
    • Кўрилди
      1

     25 октябрь-Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамованинг
    ТАБРИГИ

    Дунёда шундай касб эгалари борки, уларнинг меҳнати ҳар доим мамлакат ва халқ учун ўта зарурдир. Шулардан бири эл тинчлигини сақлаб, кеча-ю кундуз ором билмайдиган сиз, осойишталик посбонларидир.

    Сўзимнинг аввалида ушбу соҳада фидойилик билан меҳнат қилаётган барча ички ишлар ходимларини, уларнинг оила аъзоларини, фидойиларча ишлаб, бугун кексалик гаштини сураётган фахрийларимизни бугунги байрам билан чин дилдан муборакбод этаман.

    Тинчлик – бебаҳо неъмат. Уни сақламоқ, авайламоқ, керак бўлса бу йўлда жон фидо қилиш шу заминда яшаётган ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир. Таъкидлаш жоизки, осуда ҳаётимиз, мусаффо осмонимиз, азиз болажонларимизнинг қувноқ кулгиси, ота-оналаримизнинг фаровон умр кечириши юртимиздаги барқарорлик – тинчлик туфайлидир.

    Мустақил мамлакатимизда кечаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ, жамиятимизнинг барча жабҳаларида муносиб ютуқлар қўлга киритилаяпти. Аҳолининг тинч, осуда ва фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш ана шу саъй-ҳаракатларнинг туб моҳиятини ташкил этади. Тинчлик, осойишталик аввало оиладан, маҳалладан бошланади. Шу маънода, туманимиздаги ҳар бир аҳоли яшаш жойларида ички ишлар ходимлари, маҳалла фаоллари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида фуқароларни огоҳликка даъват этувчи тадбирлар ўтказиб келинаётир. Айниқса, бу йилги пандемия шароитида уларга асло осон бўлмади. Тиббиёт ва санитария ходимларининг ўрни қанчалик муҳим бўлса, ички ишлар ходимларининг хизмати улардан кам бўлмаяпти. Шу билан бирга жамоат тартибини сақлаш, оилаларни мустаҳкамлаш борасида ҳам улар энг яқин кўмакчиларимиздир. Бу борада туманимизда 68 нафар профилактика инспекторларимиз фаоллик билан ишлашяпти. Улардан Илҳомжон Тошматов, Ботиржон Қамбаров, Сарвар Турдиалиев, Аброр Абдурасулов, Тоҳиржон Муҳаммаджоновлар номини алоҳида таъкидлаш ўринли.

    Бугун юртимизда қонунчилик ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашнинг муҳим бўғини бўлган ички ишлар идоралари тизимини чуқур ислоҳ қилиш бўйича кенг кўламли, мазмун-моҳиятига кўра улкан ишлар амалга оширилмоқда. Шу каби ислоҳотлар натижаси туфайли бугун юртимиз тинч, ҳаётимиз фаровон. Бу йўлда камарбарста бўлаётган юрт посбонларини яна бир карра касб байрамлари билан муборакбод этамиз!

    Сизларга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, хонадонингизга қут-барака, сермашаққат фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман!