• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Ҳайдовчилар диққатига

    • Қўшилди :
      16.05.2020
    • Кўрилди
      20
    Ҳайдовчилар диққатига

    Янги намунадаги гувоҳнома олинг, муддат оз қолди...

    Шуни айтиш лозимки, 2020 йил 31 декабрга қадар эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини, берилган санасидан ва амал қилиш муддатидан қатъий назар, янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш шарт. 2021 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги гувоҳномалар ҳақиқий эмас, деб топилади. Бу эса ҳайдовчига анча ноқулайликлар келтиради. Сабаби, ҳайдовчи транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқаргудек бўлса, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддасига (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) асосан чора кўрилади ҳамда ҳуқуқбузарлик оқибатлари бартараф этилгунига қадар транспорт воситаси вақтинчалик жарима майдонига қўйилади.