• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Айрим тиббиёт ходимларига қўшимча тўловлар белгиланди

    • Қўшилди :
      27.03.2020
    • Кўрилди
      27

    “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4652-сон, 26.03.2020 й.) қабул қилинди.

    Қарорга мувофиқ, коронавирусдан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланди:

    ? врач ходимларга, врач-лаборантларга – 25 миллион сўм;

    ? ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга –15 миллион сўм;

    ? кичик тиббиёт ходимларига – 10 миллион сўм;

    ? бошқа ходимларга – 5 миллион сўм.

    Махсус тўловлар карантин амал қиладиган муддат давомида, шу жумладан, жорий йилнинг март ойи учун, ходимнинг ҳар 14 кунлик фаолият даври якунида тўлаб берилади.

    Коронавирус инфекциясини юқтирган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг оғир аҳволга тушиши ва соғлиғи тикланмаганлиги муносабати билан бир йўла қўшимча тўловлар берилади.

     

    Манба : https://t.me/huquqiyaxborot