• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Ака-сингил ишбилармонлар

    • Қўшилди :
      29.05.2020
    • Кўрилди
      17
    Ака-сингил ишбилармонлар

    Тўрақўрғонимизда оддий касби билан-да олийҳимматлик қилаётган ёшлар кўп. Улардан бири Гулираъно Аҳмаджонова акаси Мақсуджон билан 3 йилдирки, ўзлари имтиёзли кредит олиб ташкиллаган иссиқхонада ишлашмоқда. Дастлабки йили яхши ниятда бошлаган ишларига сарфланган харажатни қоплайдиган даражада даромад қилишганди. Вақт ўтиб, тажрибалари ортгина сари соф фойда ортиб борди.
    - Бу йил 30 миллион сўмлик хирмонни кўзлаб турибмиз, - дейди тиниб-тинчимас Гулираъно. – Акажоним ҳосилни янада эртароқ етилтириш учун изланяптилар. Режаларимиз амалга ошса, етиштирган помидор-у бодрингларимиз ҳозиргидек эрта баҳорда эмас, айни Янги йил арафасида эл дастурхонига етиб боради.

     - Ака-сингил маҳалламизнинг олди ёшларидан, - дейди Бекобод маҳалласи раиси Жалолиддин Ортиқов. – Мақсуджон Турсунали Каримбердиев, Бекзоджон Умаров, Жасурбек Олимов сингари ёшлар билан маҳалланинг ҳар қандай хайрли ишида ёнимизда туради. Айниқса, спорт тадбирларини ташкиллашда унга етадигани йўқ. Бир зумда уюштириб, чиройли ўтишига бор куч-ғайратини ишга солади, барака топгур. Гулираъно қизимиз эса фронт орти хизматчиси Маҳбуба Мамажоновага ўз қизларидек ғамхўрлик кўрсатиб, ҳам моддий, ҳам маънавий кўмак бериб келяпти.
    Ака-сингил топаётган даромадлари ҳисобидан дадаси Маҳмуджон Мамажонов, онаси Гулзода Каримовалар бошчилигида уйлар қуришди, қорамоллари сонини кўпайтиришди, мавжуд дўконни кенгайтиришди. Айни кунда Мақсуджонни уйлантириш ҳаракатидалар. Ундан-да эътиборлиси, Мақсуджондан ўрганиб, 2 тоғаси ва холаваччаси иссиқхона ташкиллаб, яхшигина даромад кўраётганидир.