• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Ғалаба муборак, тўрақўрғонлик пахтакорлар!

    • Қўшилди :
      19.10.2020
    • Кўрилди
      1
    Ғалаба муборак, тўрақўрғонлик пахтакорлар!

    Тўрақўрғон тумани пахтакорлари давлатга пахта топшириш шартнома режасини ортиғи билан бажарди

    Туман деҳқонлари жорий йилда қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида фидокорона меҳнат қилди. Жумладан, 89 та фермер хўжалиги томонидан 4269 гектар майдонга чигит экилиб, “Namangan to’qimachi claster” МЧЖ билан давлатга 15720 тонна сифатли пахта хом ашёси етказиб берилди. Режа 100,04 фоизга бажарилди.

    Пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш учун 112 та терим отряди шакллантирилди. Туман бўйича жами 15 мингга яқин киши теримда иштирок этди. 35 иш куни давомида режа тўлиқ уддаланди.

    Ушбу натижага эришишда “Тезкор Наврўз” ММТП ҳудудидан “Комилов Турсунбой”, “Исҳоқхон тўра Ибрат” ММТП ҳудудидан “Ҳамрокулов Баҳриддин Патхиддинович”, “Элназар, Эшназар диёри”, “Шарқ юлдузи” ММТП ҳудудидан “Бураматут гулшани”, “Фозилбек Абдулҳодиев”, “Раҳимберди ҳожи ўғли Рустамбек”, “Обод намуна диёри” ММТП ҳудудидан “Нўъмонжон ҳожи набираси Асадбек”, “Шоҳидон бургути”, “Шаҳанд тараққиёти” ММТП худудидан “Оллоёр”, “Шаҳанд ҳумо қуши” каби фермер хўжаликлари қўшган ҳиссани эътироф этиш ўринли. Улар гектарига 37-44 центнердан ҳосил олиб, ҳақиқий уста деҳқон эканликларини амалда кўрсатиб беришди.

    Туманда 2018 йилда ўртача ҳосилдорлик 26,8 центнер, 2019 йилда 33,4 центнерни ташкил этган бўлса, жорий йилда аввалги йилларга нисбатан 3,4 центнер ўсишга эришилиб, ҳосилдорлик ўртача 36,8 центнерга етказилди.

    Ғалаба муборак, тўрақўрғонлик пахтакорлар!