• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Ғалла ўримига тайёрмизми?

    • Қўшилди :
      19.05.2020
    • Кўрилди
      18
    Ғалла ўримига тайёрмизми?

    Ризқ-рўзимиз манбаи ҳисобланган буғдой ҳосили пишиб етилмоқда. Уни нест-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш эса ниҳоятда муҳим. Бу йил туманимиз бўйича 4 минг 880 гектар ерда бошоқли дон етиштирилди ва давлат омборига 18 минг 718 тоннадан зиёд бўлиқ ҳосил топшириш кўзда тутилмоқда. Долзарб мавсумни кўнгилдагидек ўтказиш мақсадида 21 та отрядлар тузилиб, ҳар бир юмуш учун алоҳида масъуллар белгиланган.
    Шунингдек, ғаллани ўриш ва донни ажратишга ихтисослашган 21 та комбайнлар, ҳосилни қабул пунктига етказиб бериш билан шуғулланувчи 120 дан ортиқ транспорт воситалари мавсумга жалб қилинмоқда. Оқтошдаги «Тўрақўрғон агротехсервис» МЧЖда ўтказилган тадбирда бу борадаги амалга оширилаётган тайёргарликлар обдон кўздан кечирилди.
    Вилоят ҳокимининг ўринбосари Т. Рапиқов, туман ҳокими З. Маҳкамова, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилот, корхоналар вакиллари иштирокида кечган семинарда қизғин паллани уюшқоқлик билан ташкил этиш ва уни белгиланган талаблар асосида ўтказиш юзасидан атрофлича кенгашилди.
    Дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш янада аҳамиятли касб этаётган айни дамларда ўрим-йиғим билан боғлиқ ҳар бир тадбир юксак масъулият билан амалга оширилиши зарурлиги қайта-қайта таъкидланди.
    Галдаги энг муҳим вазифалар белгилаб ҳам берилди.