• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    ҲАМТУМАНИМИЗ САРДОРЖОН САЛОЙДИНОВ ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

    • Қўшилди :
      28.08.2020
    • Кўрилди
      2
    ҲАМТУМАНИМИЗ САРДОРЖОН САЛОЙДИНОВ ДАВЛАТ МУКОФОТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 26 август куни имзолаган қарорига асосан 28 нафар ёшлар «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди. Улар орасида туманимизнинг Истиқлол маҳалласида яшовчи Сардоржон Салойдинов ҳам бор.

    Сардоржон Салойдинов Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг 1-босқич магистранти. Унинг мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва иқтидори, интилувчанлиги ва ташаббускорлиги, ҳалол ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрловчи, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимиз қаторида мукофотлангани бежизга эмас. Сардоржон мустақил Ўзбекистонимизда яратилган имкониятларга яраша интилиш, юксак натижага эришиш шарафли вазифаси эканлигини   англаб етган ёшлардан. Ўтган йиллар ичида С. Салойдинов ўнлаб халқаро конференцияларда маърузалари билан қатнашди, «Келажак тадбиркори», «Йил талабаси» сингари танловларда фахрли ўринлар олишга муваффақ бўлди. Техник йўналишда ўз тенгдошларидан ўзган, янгилик яратган талабаларга бериладиган Беруний номидаги Давлат стипендиясига ҳам электр энергетика бўйича инновацион шамол генераторини яратишга интилишлари учун лойиқ кўрилган. У айни кунда ҳам олийгоҳда аъло баҳоларга ўқиш бараварида истиқболли лойиҳалар устида ишламоқда.