• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Аюбхон Камалов Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири

    • Қўшилди :
      28.05.2020
    • Кўрилди
      19
    Аюбхон Камалов Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири

    Вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Аюбхон Камалов Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири этиб тайинланди. У Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш котибиятини бошқаради.

    Аюбхон Камалов 1971 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1993 йилда Ленинград қишлоқ хўжалиги институти, 2001 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.Меҳнат фаолиятини 1993 йилда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги Истиқболни белгилаш ва статистика бош бошқармаси мутахассислигидан бошлаган. 1994—2017 йилларда банк ва Молия вазирлиги тизимларида турли вазифаларда ишлаган.2017—2019 йиллар давомида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ижрочи директори бўлган.Аюбхон Камалов 2019 йил февралидан бери Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.