• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    БЕПАРВОЛИККА ЙЎЛ ҚЎЙИБ БЎЛМАЙДИ

    • Қўшилди :
      28.07.2020
    • Кўрилди
      2
    БЕПАРВОЛИККА ЙЎЛ ҚЎЙИБ БЎЛМАЙДИ

    Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Тўрақўрғон туманидаги «Она ер муруввати» фермер хўжалигида олиб борилаётган агротехник ишлар билан ҳам танишди.
    Айни пайтда тумандаги 90 га яқин миришкор фермерлар 4 минг 269 гектар майдонда ғўза парваришламоқда.

    Шавкатжон Алишеров раҳбарлигидаги хўжаликда 45 нафар аъзо 60 гектар майдонда «Андижон - 35» пахта нави парвариши билан банд. Дала жонкуярлари жорий мавсумда 50 центнердан хирмон кўтаришни ният қилганлар.

    Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда фермерлик ҳаракати қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг асосий ишлаб чиқарувчисига ҳамда аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган қудратли ижтимоий-сиёсий кучга айланди.

    Аммо, ерга, меҳнатга муносабатни тубдан ўзгартириш, ер билан ишлаш ва деҳқончилик маданиятини юксалтириш, обод далаларда, мўл-кўл ҳосил олиш йўлида бир зум ҳам бепарволикка йўл қўйиб бўлмаслигини унутмаслик даркор.

    - Шу кунларда сувчи ва механизаторлар қаттиқ меҳнат қилиб, биомаҳсулот, культувация ва агротехник тадбирларни ўз вақтида, талабларга мос бажаришлари керак. Айниқса, қулай об – ҳаводан самарали фойдаланган ҳолда келгуси 30 кун давомида ҳам зараркунанда ҳашаротларга қарши кескин курашишни сусайтирмаслик, ерга ишлов беришда янада фидокорлик кўрсатишлари зарур ва шарт, - деди Хайрулло Бозоров.