• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Бир хонадон, бир кўчадан бошлаб маҳаллани обод қиламиз

    • Қўшилди :
      14.06.2020
    • Кўрилди
      19
    Бир хонадон, бир кўчадан бошлаб маҳаллани обод қиламиз

     Ободлик бор жойда қут-барака, доимий ривожланиш ва келажакка ишонч руҳи бўлади.
    Вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида хонадонлар ва кўчаларни обод, кўркам қилиш бўйича аҳолига мурожаат билан чиқди.
    Бугун тўрақўрғонликлар уч ойлик муддат қамраб олинадиган ушбу мурожаатга лаббай деб ҳозиржавоблик билан иш олиб бормоқдалар.
    Ёртепа маҳалласида ташкилланган семинар ҳам шу мавзуга бағишланди. Дастлаб туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова мустақиллигимизнинг 29 йиллигини кўнгилларимиз нурафшон, хонадонларимиз обод ҳолда кутиб олиш учун бажарилиши лозим муҳим вазифаларни айтиб ўтди. Республика Маҳалла ва оила вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Майрамхон Абдукаримова, вазирликнинг масъул ходими Баҳромжон Кушбаков, вилоят бошқармаси бошлиғи Мусохон Оппоқовларнинг сўзларида ҳам барчани ушбу хайрли ишларга чорланди.
    Айтиб ўтилганидек, ишни бир хонадон, бир кўчадан бошлаш тавсия этилди ва шунда босқичма-босқич бутун маҳаллада самарадорлик кўзга ташланади. Ёртепа маҳалласи мисолида мазкур режа кўрсатиб берилар экан, семинар иштирокчилари мазкур Гулбоғ кўчасидаги Илғоржон Йўлдошев, Абдулҳамид Толипов, Баҳромжон Раҳимов, Холида Қўчқорова, Дурдона Комилова кабиларнинг хонадонида экин майдонлари бўш эмаслиги, бунга қўшимча равишда касаначилик, чорвачилик, дўппидўзлик, паррандачилик билан машғул бўлиб, оила даромадларини ошираётганликларини кузатдилар.
    Маҳалладан жамоат ишларига жалб этилган йигитларнинг бир гуруҳи ўз ҳунарларидан фойдаланиб, кам таъминланган оилалар уйларини, кўчаларни таъмирлашни бошлаб юборишибди.
    Бундай ҳаракат барча маҳаллаларда олиб борилмоқда ва бу янада қизғин паллага киради. Осуда ва фаровон турмуш тарзи ҳар бир хонадонга кириб боради.