• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Биз коррупцияга қаршимиз

    • Қўшилди :
      21.05.2020
    • Кўрилди
      23
    Биз коррупцияга қаршимиз

           Жамиятимизни, ҳаммамизни қийнаётган масалалардан бири бу коррупция иллати бўлиб, у жамиятнинг, иқтисодиётнинг ривожланишига салбий таъсир қилиб, қайси соҳа бўлмасин, охир-оқибат таназзулга юз тутқазади. Буюк итальян файласуфи Николо Маккивелли (1469-1527) 1500 йиллардаёқ  “Коррупцияни ҳам йўталга ўхшаб олдиндан аниқлаш қийин, аммо, даволаш осон. Лекин бу касални ўтқазиб юборсангиз, уни аниқлаш осон, аммо, даволаш қийин бўлиб қолади”- деб айтган экан.

            Касални даволашдан кўра олдини олиш зарурлиги яхшилиги сабабли

    Наманган вилояти “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри”  давлат корхонасида  жорий йилнинг 1-чораги давомида  ўтказилган барча тезкор селектор йиғилишларида, мажлис ва тадбирларда корхона бошлиғи М.Мутавалиев шаҳар ва туман филиаллари раҳбарларини ўта муҳим масала “Ергеодезкадастр” Давлат қўмитасининг 2018 йил 2 ноябрьдаги 641-сонли буйруғи билан тасдиқланган коррупцияга қарши курашиш сиёсати талабларини қайта-қайта  эслатиб, ҳар бир раҳбар ўз фаолиятида унга сўзсиз амал қилиши ва ходимларни қатъий назоратга олиши, коррупцияга оид қонунбузарлик содир қилмасликлар учун авваламбор ўзлари, қолаверса, ходимлар учун, уларнинг келажаги учун масъул эканликларини қайта-қайта огоҳлантирмоқда.

            Наманган вилоят корхонасида  коррупцияга қарши кураш  ишларини янада кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар доимий равишда  кенгайтирилган  йиғилишларда кўриб чиқилиб, бу ёмон иллат эканлиги ва уни таг-томири билан жамоамиздан, соҳамиздан йўқ қилиб ташлаш, унга йўл қўймаслик юзасидан берилган топшириқларга амал қилинмаслик натижасида ёмон ҳуқуқбузарлик ҳолатлари келиб чикишини  Косонсой туманидаги ҳолат мисолида огоҳлантирилди. Унда соҳа атрофида “ўралашиб” юрадиган нопок шахс туфайли ташкилотни ёмон отлиққа чиқарилиши мумкинлиги корхона матбуот хизмати томонидан олди олинди ва ўз вақтида ижтимоий тармоқлар орқали раддия берилди.    Шунингдек, Тўрақўрғон тумани ва бошқа вилоятларда содир бўлган  воқеа  мисолида ходимларга бир неча бор тушинтирилди.

          Барча 455 нафар ходимлар Қўмитанинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати буйруғи билан таништирилди. Корхона  кадрлар бўлими бошлиғи Ў.Қаландарова томонидан меҳнат шарномасига қўшимча киритилиб, барча раҳбар ва мутахассислар ёзма огоҳлантирилди.

     

             Давлат раҳбаримиз томонларидан қабул қилинган бир қатор қарорларга асосан асосий кадастр  хизматлари Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилмоқда. Бу соҳада коррупцион ҳолатлар келиб чиқишини сезиларли даражада камайтирди ва ўзининг катта ижобий таъсирини ўтказди. Аммо, инсон омили бор экан, ҳали қилинадиган ташкилий, иқтисодий, ижтимоий ишларимиз жуда кўп.

            Айниқса, соҳага зудлик билан замонавий Ахборот коммуникация технологияларини жорий қилиш бу ишлар самарадорлигини янада оширади.  

             Албатта, ҳамма замонлардаги савол яна туғилади: “Нима қилмоқ керак?”.

            Йиғилишлардан бирида сўзга чиққан корхонанинг тажрибали мутахассиси О.Усманов  шаҳар ва туманлар филиаллари  ходимларига коррупцияга қарши биргаликда бир тан, бир жон бўлиб четда турмай, онгли, оқибатларини тушуниб курашишда ишловчиларнинг барчаси қатнашиши ҳамда  қонунчилик нормаларига мувофиқ пора олган ҳам, пора берган  ҳам  қонун  олдида баробар жавоб  беради, деб таъкидлаб ўтди.

             Вилоят корхонаси ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Қ. Гаппаров Ўзбекистон Республикасининг  “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунини амалда бажаришни таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

             Бу муҳокамалардан асосий мақсад – соҳамизда ишлаётган меҳнаткаш, фидоий мутахассис ва ходимларимизнинг шаънига доғ туширишни олдини олиш, вилоят нуфузини кўтариш, эришилган ютуқларни сақлаб қолиш, коррупцион иллатларнинг  илдизини қирқиб, келажак фарзандлар тақдирига таъсир кўрсатадиган қилмишларни содир этмасликни барча ходимлар онгига сингдиришдир.

            Ҳозирги коронавирус пандемияси карантини шароитида вазият янада кескинлашиши кутилмоқда.

             Асосий вазифамиз  ҳозирдан тайёргарлик кўриб, карантин тугаши билан қилинадиган ишларни қайта режалаштириб, ишимиздаги камчиликларни бартараф этиш, тизимда раҳбарларимиз, мутахассисларимиз ва барча ходимларимиз ҳамкорлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш, қонун устуворлигини кундалик ишимизга тадбиқ қилишдир.

     

             Ш.Тоштемиров,

             Наманган вилояти “Ер тузиш ва кўчмас

              мулк кадастри”  давлат корхонаси

             матбуот хизмати   раҳбари                                     

     и