• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    БОЛАЛАР БАЙРАМИ КУНИДА

    • Қўшилди :
      01.06.2020
    • Кўрилди
      18
    БОЛАЛАР БАЙРАМИ КУНИДА

    Бугун 1 июн-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Шу муносабат билан эрталабданоқ туман тиббиёт бирлашмаси нинг Болалар бўлимида даволанаётган болажонлар йўқланиб,уларга совғалар тарқатилди. Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Юнусхон Абдупаттаев, тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси раиси Шаҳноза Кимёназарова, туман мактабгача таълим бўлими мудираси Зайнабхон Умароваларнинг қўлидан ажойиб ўйинчоқлар, китобларни олган болаларнинг қувончи бир олам эди.
    Шунингдек, туман МТБ томонидан 2-Давлат махсус мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари карантин туфайли уйда бўлганликлари туфайли хонадонларига бориб йўқланди.
    Сизчи, азиз юртдош, болаларингизни бугунги байрам билан табрикладингизми?