• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    БОЗОРЛАРДАГИ НАРХ-НАВО ҲОКИМ НАЗОРАТИДА

    • Қўшилди :
      17.10.2020
    • Кўрилди
      1
    БОЗОРЛАРДАГИ НАРХ-НАВО ҲОКИМ НАЗОРАТИДА

    16 октябрь куни давлатимиз раҳбари бошчилигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда "Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан" қатор масалалар муҳокама этилди.
    Ҳар бир ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича алоҳида жамғармалар ташкил этилиши белгиланди. Йирик хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳаллий биржадаги иштирокини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

    Мазкур видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова туман марказидаги Деҳқон бозорида бўлиб, нарх-наволар билан танишди. Айниқса, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари гўшт, картошка, шакар ва тухумнинг нархи ошиб кетмаслигига эътибор қаратиш бўйича бозор мутасаддиларига топшириқлар берилди. Бундан ташқари, ҳозирги карантин шароитида тегишли тартибларга риоя этиш, хусусан, санитария-гигиена талабларини бажариш, сотувчи ва харидорларнинг тиббий ниқобда бўлиши, оралиқ масофани сақлаш, қўлларни тез-тез совунлаб ювиш жуда муҳимдир.