• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Бу йил илк марта

    • Қўшилди :
      18.05.2020
    • Кўрилди
      19
    Бу йил илк марта

    Ижодий гуруҳимиз билан бирга бу йил биринчи марта ипак қурти боққан Умиджон Ҳамрақулов хонадонига йўл олдик.
    Умиджон кўп йиллар Ички ишлар бўлимида ишлаган Иброҳимжон Ҳамрақуловнинг ўғиллари экан. Ўзининг ташаббуси ва ота-онасининг қўллаб-қувватлови билан оиласи учун мутлақо янги юмушни бинойидек уддалаган Умиджонни суҳбатга тортдик.
    - Карантин пайтида бекор ўтирмай деб бошлаган ишим туфайли барчамиз фойдали меҳнат билан банд бўлдик, - дейди у. - Қўшимча даромад кўрдик, бугун ҳосилни топширсак яна нафланамиз - режани ортиғи билан бажарганга қўшимча даромад бор экан. Бу иш билан ҳар йили шуғулланишни мақсад қилдим.
    Кейинги манзилда ипак қурти парваришлаш борасида кўп йиллик тажрибага эга Роҳила Раҳмонова билан суҳбатлашдик. Намунали хонадон бекаси турмуш ўртоғи Жуманазар ака билан етиштирилган ҳосилни йиғиштиришаётган экан. Бутун оила аъзолари режадан орттириб хирмон кўтариш мақсадида меҳнат қилишибди. Улар билан кўзлаган яхши ниятингизга етинг, деб хайрлашдик.