• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Бугун Халқаро музейлар куни

    • Қўшилди :
      18.05.2020
    • Кўрилди
      14
    Бугун Халқаро музейлар куни

    Музейлар тарих тилсимидир. Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат музейи маданий мерос объекти бўлган Ғойибназар Қози мадрасаси негизида ташкил этилган бўлиб. Бу ердаги музейда Исҳоқхон Ибратнинг ҳаёти, серқирра фаолияти ҳақида кенг маълумотга эга бўлиш мумкин. Буларнинг барчаси яхлит комплекс сифатида алломанинг халқимиз учун қилган буюк хизматларини қадрлаш, меросини ўқиб-ўрганиш ва тарғиб қилишда муҳим ўрин тутади.

    Қайд этиш жоизки, ХIX асрда Тўрақўрғон заминида туғилиб ўсган Ибрат домла араб, форс, рус, ҳинд, урду, инглиз, француз тилларини яхши билган. Энг қадимий финикия, яҳудий, сурия, юнон ёзувларини ўрганган. Серқирра ижодкор сифатида “Луғати ситта ал-сина” (“Олти тилли луғат”), “Жомеъ ул-хутут” (“Хатлар мажмуи”), “Тарихи Фарғона”, “Тарихи маданият” , “Мезон уз-замон” (Замон тарозуси), “Санъати Ибрат, қалами Мирражаб Бандий” каби ўндан ортиқ тилшуносликка оид, илмий-тарихий ҳамда маърифий асарлар яратган. Ибрат домла 1886 йилдаёқ эски мактабларга нисбатан бирмунча илғор бўлган мактаб очган. 1907 йилда эса янги “усули савтия” мактабини ташкил этиб, ўнлаб нафар қишлоқ болаларини ўқитган.