• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун лойиҳаси юзасидан

    • Қўшилди :
      22.06.2020
    • Кўрилди
      20
    «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун лойиҳаси  юзасидан

    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун лойиҳаси  жорий йилнинг 22 майидан 6 июнигача Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси (https://regulation.gov.uz) порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Шу давр ичида порталга қарийб 220 та таклиф ва изоҳ келиб тушди.   муҳокамалар 6 июнга қадар давом этди. Қонун лойиҳасига берилган тушунтиришда қайд этилишича, мазкур лойиҳа давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш, давлат хизматчиларининг касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини объектив ҳамда адолатли танлов асосида хизмат поғоналари бўйича ўсиш кафолатларини ўрнатиш, давлат фуқаролик хизматига кириш, ўташ ва тугатиш жараёнларини тартибга солиш, давлат фуқаролик хизматчиларини касбга лаёқатлилигини ва профессионаллигини ўсишида шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.Ушбу қонун Президент, Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Марказий сайлов комиссияси, Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари ҳамда судьялардан ташқари барча давлат фуқаролик хизматчиларига татбиқ этилади. Қонун лойиҳаси 11 та боб ва 75 та моддадан иборат. Унда, жумладан, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг давлат хизмати соҳасидаги ваколатлари, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, давлат хизмати тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича чоралар (манфаатлар тўқнашуви, даромадлар, мол-мулк ва йирик харажатларнинг декларация қилиниши), давлат хизматчилари гуруҳлари ва тоифалари ва бошқалар белгилаб берилди. Қонун лойиҳасига кўра, давлат хизматчиси касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини объектив ва адолатли баҳолаш асосида хизмат поғоналари бўйича ўсиш (меритократия), хизмат юзасидан раҳбариятга ўзининг шахсий фикрини билдириш, ўзи фаолият юритаётган давлат органи ёки ташкилоти фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифларни бериш, раҳбарлар, бошқа мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан шаъни ва қадр-қимматининг ҳурмат қилиниши ва бошқа ҳуқуқларга эга. Давлат хизматчиси унга юклатилган хизмат вазифаларини виждонан бажариш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, давлат фуқаролик хизматининг нуфузини тушуришга олиб келувчи ёки давлат фуқаролик хизматчиси ўз хизмат вазифаларини виждонан бажаришга шубҳа туғдирадиган ҳар қандай ҳаракатлардан ўзини тийиш, шунингдек, ҳар йили ўзининг даромадлар, мол-мулк ва катта миқдордаги харажатлар тўғрисидаги, шунингдек оила аъзоларининг даромадлар, мол-мулк ва катта миқдордаги харажатлари тўғрисидаги декларациясини тақдим қилишга мажбур.

    Президент томонидан белгиланган рўйхатда айрим тоифадаги давлат фуқаролик хизматчилари, шу жумладан улар яқин қариндошларининг кенгайтирилган доирасига нисбатан даромадлар, мол-мулк ва кўп миқдордаги харажатларни декларация қилиш юзасидан қўшимча талаблар белгиланиши мумкин. Давлат фуқаролик хизматига номзодлар давлат фуқаролик хизматига ишга кириш вақтида ўзи ва оила аъзоларининг даромадлари, мол-мулки ва кўп миқдордаги харажатлари тўғрисида декларация топширишлари шарт. Декларация топширилганлиги ҳақидаги маълумотлар номзоднинг давлат фуқаролик хизматига киришидан олдин кадрлар бўлинмалари томонидан текширилади.

    Давлат фуқаролик хизматчиси қуйидагиларга ҳақли эмас:

    ·    ўзаро яқин қариндошлик ёки қуда-андачиликда (ота-оналар, ота-оналарнинг ака-укалари ва опа-сингиллари, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил, қизлар, эр-хотинлар, шунингдек, эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) бевосита лавозим бўйсунишида бўлган давлат лавозимини эгаллашга, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно;

    ·    давлат фуқаролик хизматчисининг психологик портретини тузишда психодиагностик кўрикдан ўтишни рад этишга;

    ·    давлат фуқаролик хизматчиларининг базавий билимларини ҳамда дунёқарашини аниқлаш бўйича тест синовларида қатнашишни рад этишга;

    ·    ҳақ тўланадиган бошқа фаолият билан шуғулланишга, педагогик, илмий ва ижодий фаолият бундан мустасно;

    ·    шахсан ёки ишончли вакиллар томонидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга;

    ·    тижорат ташкилоти бошқаруви органи аъзоси бўлишга, давлат улуши бўлган ташкилотлар бундан мустасно;

    ·    давлат фуқаролик хизматчиси ўзи хизмат қиладиган ёки уларнинг мустақиллигини бузилишига олиб келадиган алоқалар ва манфаатларга эга бўлган давлат органи ёки ташкилотнинг назорати остидаги ташкилотларда улушлар, пайлар ва акцияларни тўғридан-тўғри ёки вакиллар орқали сотиб олишга ва бошқалар. Ҳужжатга кўра, манфаатлар тўқнашуви, шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдор шахснинг мансаб ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқаролар, ташкилотлар, жамият ёки давлатнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган вазият.

    Давлат фуқаролик хизматчиларининг шахсий манфаатдорлиги ўзига ёки яқин қариндошларига, ўзи билан яқин ёки ишчи алоқада бўлган шахсларнинг моддий ёки номоддий (номулкий) фойда олишни ҳар қандай бевосита имкониятини ўз ичига олади.

    Манфаатлар тўқнашуви пайдо бўлган тақдирда, давлат фуқаролик хизматчиси ёзма равишда ўзининг раҳбари ёки юқори турган манфаатдор шахсни хабардор қилиши лозим.

    Давлат фуқаролик хизматига кириш очиқ мустақил танлов асосида номзодни давлат лавозимига тайинлаш орқали амалга оширилади. Танловни ўтказишда номзодларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеи бўйича камситишларга йўл қўйилмайди.

    Бўш давлат лавозимлари тўғрисида ахборот «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан фойдаланган ҳолда давлат фуқаролик хизмати масалалари бўйича ваколатли органи расмий веб-сайтида автоматик тарзда нашр этилади, шунингдек давлат органи ва ташкилотларининг расмий веб-сайтларида, ижтимоий тармоқлар, мессенджерларда ва даврий босма нашрларда ҳам жойлаштирилиши мумкин.

    Давлат органи ва ташкилотида давлат фуқаролик хизматини ўтаётган давлат фуқаролик хизматчиларига беш кунлик иш хафтаси ва икки кунлик дам олиш кунлари белгиланади. Агар давлат фуқаролик хизматининг характери ва шароитларидан келиб чиқиб, беш кунлик иш хафтасини ўрнатишнинг иложи бўлмаса, ички мехнат тартиби қоидалари билан иш хафтанинг нормал давомийлиги ҳақидаги меҳнат қонунчилигида белгиланган талабларга амал қилган ҳолда олти кунлик иш хафтаси белгиланиши мумкин.

    Давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш қуйидаги тўловларни назарда тутадиган давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг унификация қилинган тизими асосида амалга оширилади:

    ·    базавий лавозим маоши;

    ·    малака даражаси учун тўловлар;

    ·    давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти самарадорлиги асосий кўрсаткичларига эришилиши ва иш берувчи томонидан белгиланадиган уларнинг фаолиятини баҳолашнинг бошқа мезонларидан келиб чиқиб ҳисобланадиган шахсий устама ҳақлари.

    «Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш хизмат вазифаларини сўзсиз ва тўлиқ бажарилиши, давлат органлари ва ташкилотларини барқарор ва салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш, уларнинг ҳалол, ташаббускор ва самарали меҳнатини рағбатлантириш учун етарли моддий шароитларни таъминлаши лозим», — дейилади қонун лойиҳасида.

    Фароғат Раззакова,

    Тўрақўрғон туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси