• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    ДЕПУТАТНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ ТУШУНТИРИЛДИ

    • Қўшилди :
      20.02.2020
    • Кўрилди
      29

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ишчи гуруҳи томонидан Наманган вилоятида халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари ишини самарали йўлга қўйиш, янги сайланган депутатларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбирлар ўтказилмоқда.

    Бугун Исҳоқхон Ибрат номли хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактабда ишчи гуруҳ аъзолари Халқ депутатлари туман кенгашидан сайланган депутатлар билан семинар-тренинг ташкилладилар.

    Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Аваз Ўринбоев, Шоҳиста Турғунова ҳамда Дилбархон Мамажоновалар депутат ўзи ким, депутатлик сўрови нима, депутатнинг мансабдор шахсга мурожаати қандай тартибда бўлади, деган саволларга жавоб бериш билан бирга, сайловчилар билан учрашувларнинг даврийлиги тўғрисида тушунча бердилар.

    Қизиқарли савол-жавоблар орқали интерфаол услубда ташкил этилган тадбир слайдлар ёрдамида янада эсда қоларли кечди.