• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    ЭҲТИЁЖМАНДЛАР ЭЪТИБОРДА

    • Қўшилди :
      12.08.2020
    • Кўрилди
      6
    ЭҲТИЁЖМАНДЛАР ЭЪТИБОРДА

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан мамлакатимизда яшовчи эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди.

    Туманимизда Халқ депутатлари туман Кенгаши қароридан сўнг “темир дафтар”да қолаётган 340 нафар, Вазирлар Маҳкамасининг Фармойиши билан ёрдам пули олишга лозим деб топилган 64 нафар, янгитдан шакллантирилган “темир дафтар”даги 572 нафар, жами 976 нафар оилаларнинг 3919 нафар аъзолари ана шундай эътибордан баҳраманд бўлдилар.
    Биргина Исвахон МФЙда 847 та хонадон бор. Бундан 24 нафари эҳтиёжманд, кам таъминланган, якка ёлғиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож сифатида қайд этилган. Уларда яшовчи оила аъзоларининг ҳар бирига 220 минг сўмдан ёрдам пуллари тарқатилди.
    М. Мўминов кўчасида яшовчи Баҳодир Раҳмонов оиласида 4 киши, 2 нафар фарзанди бор, гепатит касаллиги билан 3 йилдан буён даволаниб келади. Бу оилага ҳам ёрдам пуллари берилди.
    Янгиобод кўчасида истиқомат қилиб келаётган Муқаддас Назарова боқувчисини йўқотган бўлишига қарамай рўзғори бутлигини таъминлаш учун ҳаракат қилиб келмоқда. 0,4 сотих жойда 3 хўжалик, 11 жон яшайди. Уларга жами 2.420.000 сўм ёрдам пули берилди.
    Ана шундай эътибордан баҳраманд бўлганлардан яна бири Гулнора Отажонова ҳамда Нарзинисо Эргашевалар:
    – Пандемия туфайли анчагина қийналиб қолган эдик. Туман ҳокимлиги томонидан доим ҳолимиздан хабар олиб туришди. Бугунги ҳимматдан жуда ҳам хурсандмиз. Бизга ёрдам берган барча саховатли инсонлар ҳаққига узоқ умр тилаб дуо қиламиз, дейишди.

    Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.