• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    ФРОНТ ОРТИДА ЖАСОРАТ КЎРСАТГАНЛАР байрам олдидан йўқланмоқда

    • Қўшилди :
      07.05.2020
    • Кўрилди
      14
    ФРОНТ ОРТИДА ЖАСОРАТ КЎРСАТГАНЛАР байрам олдидан йўқланмоқда

    Иккинчи жаҳон уруши йилларида фронт ортида ҳам катта меҳнат қилинганини архив маълумотларидан яхши биламиз. Кексалар, хотин-қизлар далада ишлаб, ғалаба таъминланишига беқиёс ҳиссаларини қўшишган. Бугун ўша қозонилган ғалабага 75 йил тўлаётган экан, фронторти қаҳрамонларини ҳам қадрлаш, йўқлаб, байрам билан табриклаш жуда ўринлидир.

    Бугун туманимизда яшовчи ана шундай олийжаноб инсонларнинг 160 нафарига туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамованинг табрикномаси ва озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғалар юборилди.

    Кеча эса вилоят ҳокими ўринбосари М. Оппоқов, вилоят кенгаши депутати И. Нажмиддиновлар иштирокида 90 ёшдан ошган 5 нафар фуқаролар йўқланган эди.
    Бундай эътибор барчаларининг кўнгилларини кўтаргани юртимизга тинчлик-хотиржамлик тилаб дуога қўл очганларида намоён.

    Суратларда: ана шу лаҳзалар.

    Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.