• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Гидроксихлорохинни коронавирус инфекциясини даволашда қўллаш нотўғрилиги маълум қилинди

    • Қўшилди :
      20.07.2020
    • Кўрилди
      0
    Гидроксихлорохинни коронавирус инфекциясини даволашда қўллаш нотўғрилиги маълум қилинди

    Гидроксихлорохинни коронавирус инфекциясини даволашда қўллаш нотўғрилиги маълум қилинди

    Лекин нега бу препарат даволаш протоколига киритилган?

    2020 йил февраль ойида француз олимлари янги коронавирусга қарши иккита мавжуд дори препаратлари: гидроксихлорин ва азитромитсиннинг комбинациясидан фойдаланишнинг клиник тажрибаси муваффақиятли натижаси тўғрисида маълум қилишди.
    Француз олимлари гидроксихлорохин препаратини алоҳида ва антибиотик таъсирга эга азитромитсин билан бирга COVID-19ни даволаш учун биринчи марта клиник тажрибадан ўтказишди. Даволашнинг 5-кунида барча беморларда коронавирусга тест таҳлили манфий натижа кўрсатди. Яъни 5 кун ичида клиник тажрибадаги барча беморлар коронавирусдан соғайди.
    Хитойдаги тадқиқотлар ҳам безгакка қарши дори пневмония ривожланишини тўхтатишда, ўпка ҳолатини яхшилашга ва касаллик давомийлигини қисқартиришга самарали таъсирини кўрсатган. Тадқиқот муаллифлари, коронавирусни даволаш учун ҳар куни 500 мг хлорохинни 10 кун давомида қабул қилиш етарлилигини таъкидлашган.

    Феруза Ҳамробоева
    Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси