• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    ГУЛИСТОНЛИК КИТОБСЕВАР ОИЛА

    • Қўшилди :
      10.07.2020
    • Кўрилди
      5
    ГУЛИСТОНЛИК КИТОБСЕВАР ОИЛА

    Карантин кунларида
    ГУЛИСТОНЛИК КИТОБСЕВАР ОИЛА

    Адлия ходими Муроджон Раҳмонов уззукун ишда бўлишига қарамай фарзанд тарбиясини биринчи ўринга қўяди. Маошидан китоб сотиб олиб, болаларига совға қилиш унинг доимий одати. Оқила аёли Шарифахон эса уч ўғил-қизини яхши тарбиялаш бараварида 6 сотихли иссиқхонасига қарайди.
    - 500 тадан ортиқ бадиий китобимиз бор, - дейишади опа-сингил талабалар Ойгул ва Шоҳиста Маҳаммаджоновалар. – Асли китобларимиз бундан зиёдроқ эди, чунки дадамиз ҳар ой улар сонини кўпайтириб турадилар. Лекин биз ўқиб бўлинганларини сўраганларга совға қиляпмиз.
    МФЙ раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи Зулфия Холматованинг айтишича, бу хонадонда фарзандлар камолоти учун зарур ҳамма шароит бор. Ўғил-қизлар дарслардан, мутолаадан бўш вақтларида томорқада ишлашади. Ҳам ўқишади, ҳам фойдали меҳнат билан банд бўлишади. Эътиборлиси, Раҳмоновларнинг намунали тарбияси туфайли маҳаллада китобсеварлар сони ортяпти.
    Н. БАҲОДИРОВА.