• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ

    • Қўшилди :
      03.03.2020
    • Кўрилди
      36

    Туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни туман ҳокими, Халқ депутатлари туман кенгаши раиси Ғуломжон Муродхўжаев олиб борди. Кун тартибидаги биринчи масала- “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрдаги мамлакат ёшлари билан учрашувда ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш ясаш, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасида белгилаб берилган долзарб вазифаларнинг ижросини таъминлаш тўғрисида” туман ҳокими, туман прокурори, ИИБ бошлиғи ва туман ДСИ раҳбари – тўртта сектор раҳбарлари маърузаси тингланди.

    photo_2020-03-03_17-43-35.jpg

    Уларда давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз” деган сўзларига амал қилиб, ёш авлодни билимли, зукко, огоҳ, юрт хизматига камарбаста этиб тарбияланишлари учун олиб борилаётган ишлар кўлами, муҳим вазифаларга атрофлича тўхталинди.