• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Хўжандликлар ўз ихтиёрлари билан ипак қўрти тутишди

    • Қўшилди :
      18.05.2020
    • Кўрилди
      20
    Хўжандликлар ўз ихтиёрлари билан ипак қўрти тутишди

    Бу йил хўжандликлар ўз ихтиёрлари билан 31 қути ипак қурти парваришлашди.
    - Шу кунгача 20 та хонадонда етиштирилган ҳосилни териб улгурдик, - дейди маҳалла раиси Икромжон Исоқов. – Улар орасида белгиланган давлат режасини ортиғи билан бажарганлар анчагина. Жумладан, пиллакорликни улуғлаб келган Мақсудали Маматовлар оиласи бу йўналишда орттирган тажрибаларини фарзандларига ҳам ўргатишди. Натижада оила соҳибаси Мукаррам Маматова бу мавсум бир қути уруғдан 84 кило ҳосил кўтаришга муваффақ бўлди. Илғорлар алоҳида рағбатлантирилаётгани, айниқса, ипак қурти боқаётганларга меҳнат дафтарчаси юритилиб, иш стажлари ёзилаётгани пиллакорларимизни руҳлантирмоқда.