• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Икки фермер режани ортиғи билан бажарди

    • Қўшилди :
      10.06.2020
    • Кўрилди
      14
    Икки фермер режани ортиғи билан бажарди

    Туманимизда 2020 йил ҳосили учун 4880 гектар майдонда бошоқли дон парваришланган эди. Айни кунда ризқ-рўзимиз бўлмиш буғдойни ўриб-йиғиб олиш жараёни қизғин паллага кирди.
    - 4 июндан бошланган ўрим мавсумида биринчи бўлиб «Қуёшли юрт водийси» ММТП ҳудудидаги «Шоҳсултон диёри» фермер хўжалиги ҳамда «Шарқ юлдузи» ММТП ҳудудидаги "Аҳмаджон ота ўғли Шермуҳаммад" фермер хўжаликлари шартномавий режани ортиғи билан бажаришга эришишди, - дейди туман ғалла штаби бошлиғи, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгаши раиси Тўлқинжон Ботиров.
    Пешқадамлардан бири «Шоҳсултон диёри» фермер хўжалиги аъзолари 43,6 гектар майдонга барака уруғини қадашганди. Сектор раҳбарлари ҳамда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи корхона, ташкилотлар тавсияларига амал қилиб, деҳқончилик қилган ғаллакорлар даласида буғдой мўл бўлди. Белгиланган режанинг ортиғи билан уддаланишида аъзолардан Саҳодилла Азимов, Дилмурод Азимов, сувчилардан Шоҳжаҳон Султоналиев, Бекмурод Азимовларнинг меҳнати салмоқли. Етиштирилган ҳосилни қисқа муддатда нест-нобуд қилмай йиғиб олинишида эса 1 ва 3-ўрим отрядининг ҳиссаси катта бўлди.
    Штаб бошлиғининг айтишича, бугун эл олдида юзи ёруғ бўладиган деҳқонларимиз сони яна беш нафарга кўпаяди.