• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Иссиқхонада ишлашнинг завқи бор

    • Қўшилди :
      19.05.2020
    • Кўрилди
      19
    Иссиқхонада ишлашнинг завқи бор

    ТОМОРҚА ДЕҲҚОНЧИЛИГИ
    ИССИҚХОНАДА ИШЛАШНИНГ ЗАВҚИ БОР
    дейди кумидонлик А. Абдуллаев.
    Кумидонлик Акрамали Абдуллаев маҳаллада биринчи бўлиб иссиқхона ташкиллаганди. Мана, 10 йилдирки, ҳудудга олиб кирган янгилигини хоҳловчиларга ўргатяпти, ўзининг турмуши эса йилдан-йилга яхшиланиб бормоқда.
    - Ота маҳалламизнинг фахрилар, - дейди маҳалла раиси Оқилжон Самадов. – Бир сотихли майдондан топаётган даромадлари ортидан уйлар қуриб, тўйлар қилишдан ташқари, мўъжаз дўкон очганлар. Бугунги карантин шароитида 5 нафар кам таъминланган оилага баҳолиқудрат ёрдам беряптилар. Турмуш ўртоғи Розияхон хола билан намунали турмуш кечираётган А. Абдуллаевнинг хонадони ниҳоятда файзли. Турли гуллар очилиб ётган саҳндан ўтиб иссиқхонага кирасиз. Ҳозир лимонлар айни мевага кирган палла экан. Ўтган мавсумда 10 миллион сўм даромад кўрган отахон бу йил ундан-да кўпроқ фойдани кўзлаб турибди.
    - Иссиқхонада деҳқончилик қилиш кишига бошқача завқ беради, - дейди у. – Ташқарида қиш бўлса-да, ичкарида баҳор манзарасидан яйраб яшашни барча тумандошларимизга тавсия қиламан.
    Суратда МФЙ раиси О. Саматов билан А. Абдуллаев лимончилик борасидаги тажрибаларини ўртоқлашаётган пайт.