• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    ТУҒРУҚ БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

    • Қўшилди :
      07.05.2020
    • Кўрилди
      24
    ТУҒРУҚ БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

    Кўпчиликнинг хабари бор, ўтган ойнинг охирларида, аниқроқ айтганда, 27 апрелдан Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлими карантинга олинганди. Бугун, 5 майдан бошлаб эса бўлим фаолияти яна тўла-тўкис йўлга қўйилди.

    - Энг аввало шуни алоҳида таъкидламоқчиман, карантин бўлимда вирус аниқлангани ёки бошқа бирор хавфли ҳолат юзага келганлиги учун эмас, балки эҳтиёт чораси сифатида қўлланилганди, - дейди бирлашма раҳбари Юнусхон Абдупаттоев. - Тиббий карантин даврида 44 нафар ходим, 94 нафар аёл ва 76 нафар чақалоқ алоҳида тартибда сақландилар. Шу муддат ичида 2 нафар чақалоқ соғлом ҳолатда дунёга келди ҳам.

    Бош врачнинг айтишича, бўлим карантинга олиниши муносабати билан туғруқлар марказий шифохонанинг бошқа, алоҳида бўлимида муваффақиятли қабул қилинган. Энг муҳими, ходимлар ва зарур шароитлар етарлича яратилганлиги натижасида вақтинчалик карантин туфайли бирор муаммога дуч келинмаган.

    Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.