• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    ҚИЗЛАРИНГИЗНИ ТАБРИКЛАБ ҚЎЙИНГ

    • Қўшилди :
      10.10.2020
    • Кўрилди
      1
    ҚИЗЛАРИНГИЗНИ ТАБРИКЛАБ ҚЎЙИНГ

    Эртага 11 октябр-халқаро Қизлар куни. Шу муносабат билан туман ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамкорлигида Ибрат мажмуасида ўқувчи қизлар саммити бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси, шоир Зиёвиддин Мансуров очиб берди.

    Саммитни ўтказишдан асосий мақсад қизларнинг билим олишига, китоб ўқишига бўлган қизиқишини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, иқтидорлилар сафини кенгайтириш, шу билан бирга, уюшмаган қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, онги ва қалбини ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, бугунги ислоҳотларга фаол муносабатларини шакллантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда уларни оилавий ҳаётга тайёрлашдан иборат.

    Танлов доирасида иқтидорли қизларнинг турли соҳалардаги ижод намуналари кўргазмаси, қолаверса адабиёт, спорт, мусиқа, тасвирий санъат ва қўл меҳнати каби йўналишларда ўзаро беллашувлари кузатилди.

    Танлов якунига кўра мусиқа йўналиши бўйича 19-умумтаълим мактаби ўқувчиси Исмоилова Дурдона, қўл меҳнати йўналишида 20-мактаб ўқувчиси Абдурахимова Муҳайё ипак кашта тўқиш, тасвирий санъат йўналишида 37-мактаб ўқувчиси Сайдалиева Дилафрўз маҳорат билан чизган расмлари туфайли биринчиликни қўлга киритишди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими раҳбарининг биринчи ўринбосари Ҳаётхон Маҳмудова ғолибларни қутлаб, совғалар тақдим этди.

    Эслатиб ўтамиз, Халқаро қизлар кунига 2012 йил, 11 октябрда БМТ Бош ассамблеясида асос солинган. Ушбу кун қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига бутун дунёнинг эътиборини қаратиш мақсадида ҳар йили 11 октябрда нишонланади.

    Азиза САЙФИДДИНОВА,
    Наманган журналистлар мактаби битирувчиси.