• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    КАРАНТИН ДАВРИДА КАСАЛЛИКЛАР КАМАЙДИМИ

    • Қўшилди :
      07.05.2020
    • Кўрилди
      16
    КАРАНТИН ДАВРИДА КАСАЛЛИКЛАР КАМАЙДИМИ

    Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси бош врачи Юнусхон Абдупаттоев берган маълумотларга кўра, мамлакатимизда коронавирус муносабати билан эълон қилинган карантин даврида туман бўйича болалар ўртасида учрайдиган касалликлар ҳамда юқумли хасталиклар сони ниҳоятда пасайган.

    - Одатда ҳар ойда камида 100 нафар бемор юқумли касалликлар бўлимида даволанган. Шунча болалар тиббиёт бирлашмасининг махсус бўлимида соғломлаштирилган. Ҳатто жой масаласи муаммога айланган пайтлар ҳам бўлган. Қарангки, карантин даврида мазкур бўлимларга 5-6 нафар бемор ётқизилди, холос. Бу эса ҳамюртларимиз уйда қолиб, санитария-гигиена қоидаларига риоя этганликлари, қўлни тез-тез совунлаб ювганликлари ва фарзандларидан ҳам шуни талаб қилганликлари натижаси деб биламан. Қолаверса, овқатланиш тартибига эътибор кучайтирилганлиги ҳам ўз самарасини берди.

    «Эҳтимол, одамлар тождор вирусни юқтириб олиш хавфидан қўрқиб, касалхонага мурожаат этишмагандир?», деган саволимизга бош врач: «Ахир бемор саломатлиги иложсиз ҳолатга тушса, уйда ушлаб ўтирилаверилмайди-ку? Албатта, бизга учрашга мажбур бўлади», деган жавобни эшитдик ва мутахассиснинг фикрига қўшилдик.

    Шунингдек, соғлом турмуш тарзига, санитария-гигиена қоидаларига риоя этишнинг нақадар муҳим эканлигини Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти ҳам тасдиқлайди. Яъни касаллик юзага келишининг 15 фоизигина тиббиёт даражасига, 45 фоизи эса аҳоли томонидан соғлом турмуш тарзига амал қилинишига боғлиқ экан.
    Демак, карантиндан кейин ҳам қўллар тез-тез совунлаб ювилса, одамлар билан мулоқотда эҳтиёт чоралари кўрилса ва овқатланиш тартибига риоя этилса, нафақат коронавирус, балки, бошқа турдаги касалликлар биздан чекинаверади.