• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Коронавирусга қарши кимда энг бақувват иммунитет шаклланади? Мутахассис жавоб берди

    • Қўшилди :
      14.05.2020
    • Кўрилди
      18
    Коронавирусга қарши кимда энг бақувват иммунитет шаклланади? Мутахассис жавоб берди

    АҚШдаги GMU университети тизимли биология мактаби профессори, биология фанлари доктори Анча Баранова кимда коронавирусга нисбатан иммунитет шаклланиши ҳақида гапириб берди, деб ёзади (http://xs.uz/uzkr/30214) РИА Новости.
    Мутахассиснинг сўзларига кўра, кучли ва давомий иммунитет коронавирусдан тузалиб чиққан беморларнинг фақатгина 7-8 фоизида пайдо бўлар экан. Уларнинг орасида касалликнинг оғир даражасини бошидан ўтказиб соғайганларда энг мустаҳкам “ҳимоя қўрғони“ вужудга келади.
    “Бизда ҳарорат ва йўтал кузатилган, аммо коронавирусга антитаначалари аниқланмасдан тузалиб чиққан одамлар(улар беморларнинг 7-8 фоизи) бор, — деди у. — Бу улар вирусга қарши тезкорлик билан жавоб чорасини ишлаб чиқарадиган интерферонлар ёрдамида инфекциядан фориғ бўлишганини англатади. Бундай шароитда интерферонлар касалликни ўзи енгиб чиқади ва натижада антитаначалар ҳосил бўлмайди. Шунинг учун уларда Covid-19га нисбатан иммунитет йўқ“.
    Биологнинг фикрича, бунга қарама-қарши тарзда тузалган беморлар орасида катта миқдордаги антитаначалар ва мустаҳкам иммунитетга эга бўлганлар сони ҳам 7-8 фоизни ташкил этади.
    “Қолаверса, кучли иммунитет жавобига эга яна шундай супер-одамлар борки, уларнинг антитаначасидан бошқа беморларни даволашда фойдаланилади. Амалиётда шундай қилиняпти ҳам“, — деди Баранова.
    Экспертнинг айтишича, вирусни юқтиргандан сўнг оёққа туриб кетган бошқа беморлар айнан шу икки гуруҳнинг ўртасида туради. Уларда тождор вирусга қарши иммунитет турли даражаларда вужудга келади. Бироқ уларнинг камида 40 фоизида бу кучсиз бўлади.
    Яна маълум қилинишича, айрим инсонларда антитаначалар меъёри, яъни иммунитет ой давомида сезиларли тушиб кетиши мумкин. Ушбу гуруҳдаги одамларда вирусга қайта чалиниш хавфи юзага келади.
    “Буларнинг сабабини оддий тушунтириш мумкин: одамлар ҳар хил ва улар касалликни турлича ўтказишади, — дея таъкидлаган мутахассис. — Олимлар коронавируснинг оғир ҳолатини бошидан ўтказиб, оёққа туриб кетган ёши катта инсонлар энг бақувват иммунитетга эга бўлишини аниқлашди“.
    Бундай билимлар хитойлик профессор Фан Ву бошчилигида Шанхай тиббиёт маркази ва бошқа илмий муассасаларда ўтказилган тадқиқотларда ҳам маълум бўлган. Ушбу изланишларда 171 нафар бемор текширувдан ўтказилган эди.