• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    ЛАНГАРБОБОДА ПАРРАНДАЧИЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНАДИГАНЛАР КЎПАЙЯПТИ

    • Қўшилди :
      29.07.2020
    • Кўрилди
      6
    ЛАНГАРБОБОДА ПАРРАНДАЧИЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНАДИГАНЛАР КЎПАЙЯПТИ

    МФЙ раисининг айтишича, улар маҳалладошлари Жамолиддин Шерматовдан ўрнак олишмоқда.

    Қандай яшаш инсоннинг ўзига боғлиқ, деган ҳаётий хулосанинг нечоғли ҳақиқат эканига Лангарбобо маҳалласида яшовчи Жамолиддин Шерматов мисолида яна бир бор ишондик.

    - Ўз ҳисобимдан кичик тадбиркорлигимни бошлаганимга бу йил икки йил бўлди, - дейди у. - Зотдор паррандаларимнинг тухумидан тортиб, гўштигача сотяпман. Бундан ташқари, энг муҳими десам ҳам бўлади, уйдаги меҳнатим натижасида фарзандларим жониворларга меҳрли бўлиб улғайишаяпти.
    - Бу ҳовлига киришингиз билан оилавий муҳитда эркак кишининг ўрни катталигини ҳис қилиб, яйраб кетасиз, - дейди МФЙ раиси Шокиржон Турғунов. – Хонадон бекаси Раънохон эрини жуда ҳурмат қилади, фарзандлар учун отанинг сўзи мисоли қонун. Шунинг учун бўлса керак, Жамолиддиннинг ишлари доим бароридан келади. Паррандачилик борасида ҳам оз фурсатда ҳавас қиларли натижаларга эришди. Айни кунда курка тухумининг донасини 5 мингдан (кунига 40-45 тадан сотилаётган бу маҳсулотнинг иммунитетни оширишини, бефарзандликка даволигини билганлар олдиндан буюртма бериб қўйишяпти), жўжалари эса ҳолатига қараб 20 мингдан 50 минг сўмгача кетяпти. Жамолиддин эса севимли иши келтирган маблағ ҳисобидан рўзғорини бутлашдан ташқари, катта ўғли Жалолиддинни Ўзбекистон маданият ва санъат институтининг телевидение, кино ва радио факультетида ўқитаяпти. Эътиборлиси, маҳалламизда 6 киши ундан ўрнак олиб, парранда етиштиришга киришди. Жумладан, ўзим ҳам яхши ният билан 35 та курка жўжасини боқаяпман.
    Дарҳақиқат, катаклардаги бройлер зотли товуқ, ўрдак ва куркалар кўрганнинг кўзини қувнатади. Қаҳрамонимиз эса уларни парваришлашдан завқланиш билан бир қаторда яхши даромад ҳам топаяпти. Рўзғори бут, ҳеч кимдан ками йўқ. Унга қараб «Берсанг ейман, бермасанг …», дегандек боқимандалик кайфиятидаги айримлар Ж. Шерматовдек тадбирли инсонлардан ўрнак олсалар бўларкан, дедик. Негаки бугун қизиқиш бўлса тадбиркорлик қилиш қийин эмас - давлатимиз томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитлар хоҳловчиларга ўз бизнесларини йўлга қўйишларида катта кўмак бўлаяпти.

    Суратда Жамолиддин Шерматов маҳалла раиси Шокиржон Турғунов билан.