• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    МАҲАЛЛИЙ ЎҒИТ - МЎЛ ҲОСИЛ ГАРОВИ

    • Қўшилди :
      20.07.2020
    • Кўрилди
      0
    МАҲАЛЛИЙ ЎҒИТ - МЎЛ ҲОСИЛ ГАРОВИ

    Маҳаллий ўғитнинг ҳосил мўллигини таъминлашда аҳамияти катта. Шу сабабли ғўза парвариши авж палласига кирган айни пайтда гўнг жамғариш ва шоналари тобора кўпайиб бораётган экин ривожига ривож қўшишга алоҳида эътибор қаратилган.

    Туманимизда махсус штаб ташкил этилиб, барча фермер хўжаликларидаги экин майдонларини маҳаллий ўғит билан тўйинтириш масаласи доимий назоратга олинган. Бажариладиган ҳар кунлик тадбирлар режаси тузилган ва уларнинг сифатли ижросига алоҳида эътибор берилмоқда.
    - Ҳисоб-китобларга кўра, туманимиз бўйича пахтачилик экин майдонларига 21 минг тонна гўнг солиниши керак. Бугунги кунгача ўғитнинг 12,5 минг тоннаси жамғариб бўлинди ва у кетма-кет шарват услубида ғўза қатор ораларига жўнатилмоқда. Энди 10 минг тоннани жамғариш ҳаракатида бўлаяпмиз. Муҳими, бу борада туман ҳокимлигининг алоҳида ёрдамини доимий ҳис этиб турибмиз, - дейди штаб раҳбари Абдуғаффор Розиқов.
    Бугундан бошлаб қўшни тумандаги паррандачилик фабрикасидан 1000 тонна ўғитни туманимизга ташиб келтиришга киришилди. Қарийб 10 кун давом этадиган иш учун 25 та транспорт техникалари жалб этилди. Ушбу жараёнда ҳайдовчилар билан бир қаторда, экскаватор трактори бошқарувчиси Акрамжон Мўминовнинг хизмати катта бўлмоқда. Яъни у чапдаст ҳаракати билан ўғитни техникаларга тезда ортиб, иссиқ ҳароратли кунда ҳайдовчиларнинг кутиб қолишларига йўл қўймаяпти.
    - Уюшқоқлик билан олиб борилаётган тадбирлар натижасида пахтачилик йўналишидаги 70 дан ортиқ фермер хўжаликларимиз кимёвий унсурлардан холи, безарар ўғит билан таъминланадилар. Бу эса кузда кўтариладиган туманимиз пахта хирмони юксалишида муҳим аҳамият касб этади, - деди биз билан суҳбатда «Наманган тўқимачи» кластер корхонаси иш юритувчиси Муҳаммад Отабоев.