• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    МАРКАЗИЙ ШИФОХОНАДА РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

    • Қўшилди :
      07.05.2020
    • Кўрилди
      15
    МАРКАЗИЙ ШИФОХОНАДА РЕКОНСТРУКЦИЯ  ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА

    Туман марказий шифохонасида жорий йилнинг апрель ойи аввалида киришилган таъмирлаш-реконструкция ишлари коронавирус карантини муносабати билан вақтинча тўхтаб қолганди. Яқиндан бошлаб таъмирлаш юмушлари яна давом эттирилмоқда.

    - Жами 4 миллиард 200 миллион сўмлик маблағ сарфланадиган лойиҳа доирасида аввал биринчи қаватида маъмурий тизим жойлашган 4 қаватли бинони қайта таъмирлаш ва 2 қаватли янги иморатни тиклаш кўзда тутилган. Айни пайтгача умумий ишларнинг 45 фоизи бажариб бўлинди. Бунинг учун 2 миллиард сўмдан ортиқ маблағ харажат қилинди, - дейди туман тиббиёт бирлашмаси муҳандиси Баҳромжон Раҳмонов. 

    Мутахассис тақдим этган лойиҳадан (суратдаги) кўриниб турибдики, янги 2 қаватли бино туғруқ мажмуаси ҳамда кардиология бўлими оралиғида қад ростлайди. Ундан режали асосда беморларни даволайдиган 30 ўринли жарроҳлик бўлими жой олади.

    Замонавий тусга кирадиган собиқ “Маъмурий бино”га эса шошилинч тиббий ёрдам кўчирилади. Ҳозиргача бу ерда аллюмин профилли эшик ва деразалар ўрнатилиб бўлинди, пардозлаш ишлари ҳам жадал суръатда кетмоқда.

    Бунёдкорлик юмушларига 75 нафар қурилиш ходимлари жалб қилинган ва ҳолатдан келиб чиқиб, улар сони ортиши мумкин. Муҳандиснинг айтишича, қурилиш-реконструкция жараёнини сентябрь ойида батамом ниҳоясига етказиш мўлжалланган. 

    Шуни ҳам қўшимча қилиш лозим, жорий йилда мавжуд туғруқ мажмуасини  янгича қиёфага киритиш ҳам режалаштирилган. 

    Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.