• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    «МИКРОКРЕДИТБАНК» ЗАМОНАВИЙ БИНОДА

    • Қўшилди :
      27.08.2020
    • Кўрилди
      2
    «МИКРОКРЕДИТБАНК» ЗАМОНАВИЙ БИНОДА

    Мустақиллигимизнинг 29 йиллик тўйи арафасида туман аҳлига «Микрокредитбанк» номи билан таниш бино ўрнида «Банк хизматлари маркази» фойдаланишга топширилди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, ушбу муассаса шу вақтгача акциядорлик тижорат банкининг Наманган вилоят амалиёт бўлими қошидаги минибанк сифатида фаолият кўрсатиб келганди.
    «Инвест технолог» масъулияти чекланган жамияти томонидан сифатли таъмирдан чиқарилган иншоот аввалгидан бутунлай ўзгача қиёфага кирди. Ёруғ, шинам, замон талабларига мос жиҳозланган марказда банк ходимлари кўтаринки кайфиятда ишлашяпти. Яратилган қулайликдан мижозлар ҳам хурсанд.
    - Марказимизда тумандаги 400 га яқин юридик, 1000дан ортиқ жисмоний шахсларга банк хизматлари кўрсатилади, - дейди марказ раҳбари Сирожиддин Мирзаолимов. – Ўрни келганида эслатиб ўтай, 2020 йилнинг ўтган даврида 350 дан ортиқ юридик ва жисмоний шахсларга 9,8 миллиард сўмлик кредитлар ажратилиши ҳисобига 300 га янги иш ўринлар яратилди. Энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида замонавий қиёфага кирган марказимизда тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига янада сифатли хизмат кўрсатиш имконига эга бўлдик. Жумладан, илгари 90 фоиз ҳужжат ишлари вилоят муассасасида кўриб чиқилганидан сўнг ҳал этиларди. Энди эса мижознинг барча иши марказнинг ўзида амалга оширилади.
    «Микрокредитбанк» томонидан банк фаолиятини молиявий соғломлаштириш, операцион харажатларни оптималлаштириш ҳисобига хизмат кўрсатиш географиясини кенгайтириш мақсадида  фаолияти йўлга қўйилган Тўрақўрғон банк хизматлари марказининг очилиш маросимида банкнинг вилоят филиали бошлиғи Тоҳиржон Ҳошимов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Музаффар Усмонов иштирок этишди.