• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    МУНОСАБАТ

    • Қўшилди :
      27.07.2020
    • Кўрилди
      3
    МУНОСАБАТ

    Бутун дунёга хавф солиб турган коровирус пандемияси, жумладан бизни юртимизга ҳам хавф солиб турибди. Шундай пайтларда мўмин мусулмонлар бу хавфни ортда қолдириш учун ўз уйларини маскан тутишлари керак.

    қуръон каримда;

    Яъни; Токи улар чумолилар водийсига келганларида, бир чумоли: «Эй чумолилар, масканларингга киринглар, Сулаймон ва унинг аскарлари сизларни билмасдан эзиб юбормасинлар», деди.

    Намл сураси 18.

    Демак, чумолилар хавф хатар пайдо бўлганда, биттаси қолганларини хавфдан огоҳлантирар экан. Баьзи кишилар эса сизу биз учун оддий деб билган ҳашаротлардан ҳам ибрат олмай карантин қоидаларини бузиб, улфатбозлик қилиб, кўча куйда беҳуда, мақсадсиз юрганларини кўриб ёки эшитиб, гувоҳи бўляпмиз. Ислом дини уламолари хозирги пандемия даврида карантин қоидаларига амал қилиш вожиб амал демоқдалар. Демак, карантин коидаларига амал килмаслик кишини Аллоҳ таоло олдида оғир гуноҳкор бўлишига сабаб бўлади.

    Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг 2020 йил Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Баёноти эълон қилиниб, бу йилги Қурбон ҳайити байрами қандай ҳолда адо этилиши маълум қилинди.

    Мавжуд вазият тақозосидан келиб чиқиб, Қурбон ҳайити намози адо қилинмаса ҳам байрам кайфиятини сақлаб қолиш учун Ҳазрати Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир суннатларини ҳаётга жорий этиш мақсадга мувофиқдир.

    Абу Саъид разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Ийд намозидан аввал нафл намоз ўқимасдилар. Қачон уйларига қайтсалар икки ракат намоз ўқирдилар” (Имом Ибн Можа ривояти).

    Ҳанафий мазҳабининг мўътабар фиқҳий манбаларидан бири бўлмиш “Мажмаъул анҳур” китобида шундай дейилади:

    “Маълум бўлсинки, ҳайит намози Зуҳо (чошгоҳ) намозининг ўрнига қўйилган. Қачонки, ҳайит намози бирор узр сабабли ўқилмай қолса, икки ёки тўрт ракат нафл намоз ўқиш мустаҳаб бўлади. Тўрт ракат ўқиган афзал”.

    Аллоҳ таоло барчамизга келаётган Қурбон ҳайитини муборак қилсин! Бу кунни байрам қилиб, савобли амалларни бажаришни Яратганнинг ўзи насиб айласин!

    Муҳибуллоҳ Ҳудойбердиев тўрақўрғон тумани бош имом хатиби