• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    НАМАНГАНДА АВТОМОБИЛЛАР УЧУН ФАРА ВА ФОНАРЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

    • Қўшилди :
      26.08.2020
    • Кўрилди
      3
    НАМАНГАНДА АВТОМОБИЛЛАР УЧУН ФАРА ВА ФОНАРЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

    Мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида Наманган шаҳрида «Кадеэр Партс Индустрй» масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси иш бошлади. 

    4,2 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция жалб қилинган корхонада автомобиллар учун фара ва фонарлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Бу ерда тайёрланадиган 100 турдан ортиқ компонент, 20 хилдан зиёд тайёр маҳсулот импорт ўрнини босиши билан аҳамиятли. Яъни, жорий йилнинг 7 ойи давомида корхонада ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган 58,5 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи маҳсулот четдан республикамизга импорт қилинган.

    6.ЖПГ

    10.ЖПГ

    Янги корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 100 миллиард сўм ёки 1 миллион дона комплект бўлиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг тенг ярми Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Жанубий Корея давлатларига экспорт қилинади. 

    Хорижий корхонада 200 та янги иш ўрни яратилди. 

    9.ЖПГ

    5.ЖПГ

    Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА