• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Намунали хонадон соҳиблари янада кўпайди

    • Қўшилди :
      13.06.2020
    • Кўрилди
      18
    Намунали хонадон соҳиблари янада кўпайди

    Бугун таркибига 16 та маҳалла кирувчи 3~сектор ҳудудида аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсади кўзланган кўргазмали семинар ўтказилди.
    Анжуманда қатнашган тумандаги барча МФЙлар вакиллари Ободон, Озод, Тепа Найманча, Лангарбобо, Гулистон, Шоҳидон, Куймозор, Порлоқ маҳаллаларининг ўз тадбиркорлиги билан рўзғорини, чиройли тутумлари билан ҳовлиси ва кўчасини обод қилаётган хонадон соҳиблари ҳаёти билан танишдилар.

    Туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова томонидан тузилган ишчи гуруҳи вакиллари Шоҳиста Қамбарова, Комила Рўзматова, Севара Рустамовалар етагидаги меҳмонлар дастлаб меваларни қадоқлаш учун экспортбоп қоғоз ўрамлар ишлаб чиқарувчи "Маърифат принт сервис" МЧЖда бўлиб, 4 кишини доимий, 15 кишини мавсумий иш билан таъминлаётган тадбиркор тажрибаларини ўртоқлашдилар.
    Шундан сўнг Ободоннинг Мустақиллик кўчасида касаначилик, чеварчилик, дўппидўзлик, зардўзлик, каштачилик, қандолатчилик сингари миллий ҳунармандчилик турлари билан шуғулланаётган 20 дан зиёд оилаларда бўлинди.

    70 ёшли Саломат Мавлонова маҳалла аёлларига каштачилик сирларини ўргатиш билан бирга кўчатчилик билан шуғулланиб, рўзғорига барака киритар экан. 60 ёшли Раҳима Асланова эса келини билан касаначилик қилмоқда.
    2~гуруҳ ногирони Валижон Эгамбердиев 20 йилдан бери косибчилик орқасидан рўзғор тебратади. Жамолиддин Шерматовнинг зотдор паррандалари тухумидан тортиб гўштигача эгасига даромад олиб келяпти. Ромсоз Элмурод Отабоев ҳунари ортидан ҳар ой 3 миллион сўм даромад кўрмоқда.
    Одилжон Мавлонов бўлса иссиқхонасидан бу мавсум 40 миллион сўм фойда олишни кўзлаб турибди. 60 ёшли Аҳмаджон Йўлдошев супурги боғлайди. Оддийдек кўринадиган керакли ҳунарини бир неча шогирдларига ҳам ўргатди.
    Гулистонлик Мирзакабар Абдусатторовга бешиксозлик ота мерос. Ёш йигитнинг шу ҳунар билан оилавий шуғулланаётгани анжуман қатнашчиларининг эътирофига сазовор бўлди.
    Порлоқлик Шаҳло Қўчқорова эса рангин иплардан турли буюмлар тўқишдан яхшигина даромад топаркан. Эътиборлиси, шу ҳунари ортидан орттиргани 3 фарзандини тўлов контракти асосида олийгоҳда
    ўқитишига катта ҳисса қўшаяпти.
    ~ Кўриб турганингиздек, 3~сектор ҳудудида намуна қилиб кўрсатса арзийдиган ишлар кўп, ~ дейди ишчи гуруҳ вакили, туманимизнинг лидер аёлларидан бири Шоҳиста Қамбарова. ~ Бугунги анжуман орқали мазкур ишларни бошқа ҳудудларга ибрат қиляпмиз. Бу, туманимиз ҳудудида тадбиркорлар, намунали оилалар, ўзига тўқ рўзғор эгалари янада кўпаяди, дегани.