• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    НУРИДДИН ОТА

    • Қўшилди :
      07.05.2020
    • Кўрилди
      18
    НУРИДДИН ОТА

    “Мени бугунги ёшларга жуда ҳам ҳавасим келади”, дея гап бошлар эканлар хотиралар ўтмишнинг аламли йилларини ёдга солди. Мавзу қуйидаги тартиб давом этаверди:
    - 1943 йили 18 ёшимда ҳарбий хизматни ўташ учун Украина шаҳрига юборишди. Ўқчи аскар бўлиб, бир ярим йил уруш майдонида жанг қилдим. Украинадан фашистлар чекина бошлагач, уларни қувиб Молдавияга, қадамба-қадам Руминияга бордик. Кунига юзлаб аскарларни, сафдошларимизни бой берардик. Немислар таҳликага тушиб қолган, чекиниб бораверди. Руминиядан Болгарияга, сўнгра Югославияга у ерни озод этиб, Венгрияга қувиб бордик. Будапештга 40 км.лар қолганда оғир яраландим. Бошимга осколка тегиб, госпиталда жарроҳлик амалиёти ўтказишди. Етти ой даволандим, дармонга кирганимдан сўнг яна Украинага жўнатишди. Биз ғалаба қозондик. Лекин урушда ғолиб бўлинадими, мағлубми икки томонда ҳам катта, тузатиб бўлмас талофатлар бўлади. Кўксимдаги орден-медаллардан кўра бугунги тинч замонларгача келганим, шундай осойишта юртда яшаётганимнинг қадри баландроқ.
    Урушдан соғ-омон қайтган Нуриддин Жўрабоев яна халқ хизматига киришиб кетди. Колхозда 9 йил табелчилик, 21 йил пахта бригадири, 10 йиллар чамаси пиллачилик бўйича бригадир вазифаларида ҳалол меҳнат қилди. Турмуш ўртоғи Мавлудахон опа билан 65 йил тотувликда ҳаёт кечириш билан бирга 8 нафар фарзанд, 25 нафар набира, 57 нафар чевара, 6 нафар эвараларнинг бахтли-саодатли оилабошиларига айланишди. Уларнинг барчаси жангчи бобоси билан фахрланади, атрофида ҳамиша парвона бўлишади.
    Ҳар йили 9 май “Хотира ва Қадрлаш куни” муносабати билан Нуриддин ота қўй сўйиб, элу юртга ош тарқатади. "Тинчликни, соғликни, тўкинликни қадрига етиш керак", - отанинг фарзандларига уқтириб келган ҳақиқати шу.
    Ўтмишни ёдлаб, келажакка ёруғ юз билан умид боғлаган, ҳар бир янгиликни эшитиб, юрт ривожидан мадад олаётган Нуриддин отанинг дуоларида жумла-жаҳон омонлигини тилаш биринчи ўринда туради.