• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    ОДАМЛАР СОЗ ШАРОИТЛАРДА ЯШАШИ КЕРАК

    • Қўшилди :
      19.10.2020
    • Кўрилди
      1
    ОДАМЛАР СОЗ ШАРОИТЛАРДА ЯШАШИ КЕРАК

    Бугун туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова Куймозор маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолига коммунал хизматлар бўйича яратилаётган шароитлар, мавжуд муаммоларни ўрганди.
    Ушбу маҳаллада 700 та хонадон, 3446 нафар аҳоли бор. Фуқароларнинг ўзи ташаббуси билан чиқиб, кўча ва хонадонларига асосий трассадан ичимлик суви тортишга ҳаракат қилишмоқда. Улар ҳозиргача сувни сотиб олиб истеъмол қилишгани, эндиликда катта лойиҳа туфайли бу муаммо ҳал бўлаётганидан хурсандликларини айтишди. Бу ишлар якунланиб, қувурлар синовдан ўтказилиши билан 1 километр ички йўл шағалланади ва келгуси йилда асфальтланади. Шу билан маҳаллада лой кўчалар умуман қолмайди. Туман ҳокими ҳашар уюштирган маҳалла аҳлига миннатдорчилик билдирди. Уларнинг мурожаатига асосан 2 та носоз электр ёғоч таянчлар бетонли устунга алмаштириш жараёни эртагаёқ бошлаб юборилади.
    - Туман ҳокимлиги қиш мавсумини талафотларсиз ўтказиш учун маҳаллалардаги шу каби энг зарур ишларга маблағ ажратмоқда. Ҳашарлар эса натижадорликни ошириб, маблағдан янада самаралироқ фойдаланишга кўмак бўлади. Одамлар соз шароитларда яшаши керак,-деди туман раҳбари.