• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    ОТИНОЙИЛАР – ЖАМИЯТНИНГ ЭНГ ФАОЛ АЪЗОЛАРИГА АЙЛАНИШМОҚДА

    • Қўшилди :
      23.10.2020
    • Кўрилди
      1
    ОТИНОЙИЛАР – ЖАМИЯТНИНГ ЭНГ ФАОЛ АЪЗОЛАРИГА АЙЛАНИШМОҚДА

    Тўрақўрғон туманида вилоят отинойилари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан намунавий семинар бўлиб ўтди.
    Унда вилоят ҳокимининг ўринбосари Жамолиддин Алойдинов, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили, бош имом-хатиб Абдулҳай Турсунов, вилоят бош отинойиси Ҳадяхон Раҳмонова, туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова, барча туманларнинг бош отинойилари, имом хатиблари иштирок этишди.
    Туманда бош отинойига яратиб берилган шароит, яъни, алоҳида жиҳозланган, бой кутубхонага эга хона ажратилгани иштирокчиларга маъқул бўлди.
    Туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова айтиб ўтганидек, отинойиларимиз бугун нафақат диний эътиқодларимиз мустаҳкамланишида, балки жамиятимиздаги ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг боришида ҳам ўз ўрнига эга вакиллар сифатида меҳнат қилиб келишмоқда. Мисол учун, туманда расмий равишда 50 нафар отинойилар фаолият олиб боряпти. Жорий йилнинг 10 ойи давомида улар оилавий можаролар, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, қайнона-келин, эр-хотин муносабатлари, имконияти чекланган хотин-қизлар, ёш оилалар, бевалар ҳамда нафақа ёшидаги боқувчисини йўқотган аёллар билан боғлиқ 521 та мурожаатларнинг ўрганиб чиқилиши ва ҳал этилишида фаол иштирок этишди.
    -Президентимиз қайси оилада аёл тинч бўлса, хотиржам бўлса, ўша рўзғор тинч, деганлари бежиз эмас,-деди вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж. Алойдинов. –Сиз, отинойилар хотин-қизлар билан ишлаб, уларнинг ҳаётдаги ўрниларини мустаҳкамлашга, тотув ҳаёт кечириб, яхши фарзандлар тарбиялашига янада кўпроқ ҳисса қўшишларинг керак. Тўрақўрғондаги каби шароит ҳамма туманларда яратилиши таъминланади.
    Вилоят бош имом-хатиби А. Турсунов, вилоят бош отинойиси Ҳ. Раҳмоновалар ҳам диний идора вакиллари зиммасидаги вазифаларга тўхталишди.