• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Пандемия даврида фуқаролар ва тадбиркорларга берилган эътибор

    • Қўшилди :
      22.07.2020
    • Кўрилди
      3
    Пандемия даврида фуқаролар ва тадбиркорларга берилган эътибор

    Коронавирус бугун бутун дунё тиббиёти ҳамда иқтисодиётини росманасига синовдан ўтказаётгани ҳеч кимга сир бўлмаса керак. Статистик маълумотлардан кўриниб турибдики, пандемия туфайли тадбиркорлик субьектларининг салкам 50 фоизи ўз фаолиятларини тўхтатиб туришга мажбур бўлмоқда. Сабаби, карантин боис мамлакатимизда ўрнатилган чекловлар уларнинг фаолиятига таъсир ўтказмоқда. Тадбиркорлик субьектларига нисбатан пандемиянинг мана шундай оқибатларини юмшатиш мақсадида Президентимизнинг жорий йил 3 апрел куни ПФ-5978-сонли “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинган бўлиб, унга кўра фуқаролар ва тадбиркорлик субьектларига бир қатор преференциялар белгиланди.
    Жумладан, фуқароларни пандемия даврида қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг март — июнь ойларида тўлаш муддати тугайдиган, болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга (бироқ, бола тегишлича 2 ёшга ва 14 ёшга тўлгунидан кўп бўлмаган муддатда) танаффуссиз давом эттирилиши белгиланди.
    Бундан ташқари, тадбиркорлик субьектлари учун қуйидаги имтиёзлар белгиланган:
    Ø фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга, шу жумладан, 2020 йил 1 апрелга қадар аниқланганларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек, кўрсатилган солиқлар бўйича оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тартиби тўхтатилди.
    Ø Карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий белгиланган суммасини ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилсин, бунда фаолиятни тўхтатганлик тўғрисида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали давлат солиқ хизмати органлари хабардор қилинади ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномани топшириш талаб этилмайди;
    Ø Ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг биринчи чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50 фоиздан кўпроққа камайган микрофирма, кичик корхона ва якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ органларини хабардор қилган ҳолда 2020 йил 1 октябрга қадар маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза бермасдан туриб айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича — уларни кейинчалик 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан, ижтимоий солиқ бўйича — уни кейинчалик 6 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади;
    Ø коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш учун киритилган чеклов чоралари туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган корхоналарга нисбатан банкротлик тартиб-таомилларини қўллаш ва уларни банкрот деб эълон қилишга 2020 йил 1 октябргача бўлган муддатда мораторий жорий этилди;
    Ø мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши лозим бўлган хўжалик юритувчи субъектларни 2019 йил якунлари бўйича аудиторлик текширувидан ўтказиш муддати 2020 йил 1 октябргача узайтирилди;
    Ø 2020 йил 1 октябргача дорихоналарда тайёрланадиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва бошқа маҳсулотларни улгуржи сотишга рухсат берилди;
    Ø карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилди.

    Шунингдек, фармон билан коронавирус инфекцияси билан оғриган беморларга тез ва сифатли тиббий ёрдам бериш ҳамда касаллик аломатлари мавжуд беморлардан тест олиш ишларини тез фурсатларда амалга ошириш юзасидан коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тиббиёт ва карантин муассасалари қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материаллари, шунингдек, улар фаолият кўрсатиши учун зарур товарлар 2020 йил 31 декабргача муддатга божхона тўловларидан, шу жумладан қўшилган қиймат солиғидан озод этилиши ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича экспресс-тестларни олиб киришда улар учун божхона расмийлаштируви йиғими ундирилмаслиги белгилаб қўйилди.
    Фармонга биринчи иловада Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда 2020 йил 31 декабрга қадар божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланадиган товарлар рўйхати белгиланган бўлиб, рўйхат билан https://lex.uz/docs/4780475 ушбу линк орқали танишиб чиқишингиз мумкин.
    Ҳурматли фуқаролар, сизлардан ўзингиз ва оила азоларингизни асраш орқали бутун бир жамиятни асрашингизни сўраб қоламиз. Зеро, ҳар бир оила таъбир жоиз бўлса, жамиятнинг бир ҳужайрасидир. Агар ҳар бир ҳужайра соғлом бўлса жамиятга ҳеч бир касаллик яқинлаша олмайди.

    Жалолиддин Рахималиев,
    Тўрақўрғон туман адлия бўлими ходими.