• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Раддия ўрнидаги муносабат

    • Қўшилди :
      21.02.2020
    • Кўрилди
      33

    БОҒЧА ҲАМ ҚУРИЛАДИ, ГУЗАР ҲАМ!...

    Куни кеча "Менинг юртим" ва "Наманганликлар" телеканалларида Тўрақўрғон туманидаги "Порлоқ" маҳалласида бузилган эски масжид биноси машмашаси акс этган кўрсатув намойиш этилди.

    Ҳақиқатда эса масжид биноси бугунги кун талабига асло жавоб бермайди. Чунки бу бинони қайсидир йили маҳалла аҳли ҳашар усулида қуришган. Яъни, ҳеч қандай лойиҳасиз, лой гувала, эскирган ёғоч ва эшик-деразалар ишлатилган.

    Белгиланган тартиб-қоидалар бўйича тумандаги 11 та шундай тоифадаги масжидлар қаторида мазкур масжид фаолияти тўхтатилди ва туман ҳокимлиги балансига ўтказилди. Шундан кейин бу ерда кимдир ипак қурти боқди, қолган вақтларда қиморхона, маишатхонага ҳам айлангани хақида шу ерда яшовчи иймон-эътиқодли одамлар айтиб беришди.

    2019 йил 5 октябрда туман ҳокимининг 1422-қарори билан тадбиркор М. Одилованинг мурожаатига асосан, бино-иншоотга шикаст етказмасдан, мослаштирган ҳолда нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этишга рухсат этилади. Аммо, вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси 2019 йил 17 сентябрда бинони фойдаланиш учун яроқсизлиги ҳақида хулоса беради.

    2019 йил 5 октябрда туман ҳокимининг 1607-қарори чиқарилиб,1422-қарорига ўзгартириш киритилади. Яъни, бинони қайта мослаштириш ҳамда фойдаланувчи сифатида расмийлаштиришга рухсат берилади. Шундан кейингина М.Одилова эски бинони бузиб, ўз лойиҳаси бўйича ишга киришади.

    Аммо, энди шу маҳаллада яшовчи баъзи кимсалар назар солса, бундай катта майдон қўшни маҳаллалик шахсга ўтиб кетяпти. Масжиддай табаррук бинони бузганликни рўкач қилиб, бизга боғча керак эмас, маҳаллага гузар, дўкон, тиббиётхона, сартарошхона зарур, Наврўз байрамларини ўтказадиган жойимиз йўқ, дея иддаога ўтишади ва "Менинг юртим" телеканалига мурожаат этишади.

    Ёшгина мухбир қиз Лазиза Юсупова масалага бир томонлама ёндашиб, ким гапирса микрофон тутди. Аммо, у тадбиркор ҳам ҳақ экани, қўлида асосли ҳужжатлари борлигини ҳисобга олмади. М.Одиловаку қўшни маҳаллалик экан. У шу маҳалла болалари учун боғча қурмоқчи. Шу ерлик одамлар учун иш ўринлари яратмоқчи. Ахир Кореядан, Хитой, Туркиядан келиб Намангану Тўрақўрғонда тадбиркорлик учун бино қураётганлар қанча. Хуллас, туман ҳокими Ғуломжон Муродхўжаев, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи М.Собиржонов, маҳалла, нуронийлар раҳбарлари, дин пешволари билан "Порлоқ" га боришди.

    Муҳокама узоқ давом этмади. Маҳалланинг виждонли, тушунган одамлари бисёр экан. Телеканалдаги чиқишдан уялиб қолганларини ошкор айтишди ва тадбиркор М.Одилованинг иш бошлашига асло қарши эмасликларини билдиришди. Бу ерда нафақат боғча, балки маҳалла аҳли айтганидек, барча зарур шаҳобчалар қурилади. Халқ байрамлари ҳам шу ерда ўтказилади.

    Муаммо ҳал бўлди. Қарор кучида қолди. Маҳалла аҳли ёш тадбиркор Мунира Одиловага ишларига ривож тилаб, оқ фотиҳа беришди. Аммо, халқимизда уйдаги гапни кўчага чиқарма, деган гап бор. Телеканалдаги чиқишдан маҳалладаги ориятли кишиларнинг боши эгилгани қолди, холос.

                                        Зоҳидахон Кенжаева, 
                         туман ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари.