• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Саломатликка хизмат қиладиган марказ

    • Қўшилди :
      28.07.2020
    • Кўрилди
      1
    Саломатликка хизмат қиладиган марказ

    Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг вилоятимизда амалга оширилаётган ижтимоий – иқтисодий ислоҳотлар, маънавий – маърифий жабҳадаги жараёнлар билан навбатдаги танишуви Тўрақўрғон тумани, «Етти кон» МФЙ ҳудудидаги «Ширин» соғломлаштириш маскани ва замонавий «Маданият уйи» лойиҳасини кўздан кечиришдан бошланди.

    Тадбиркор Ботиржон Абдуқаҳҳоров саъй – ҳаракати билан 1,7 гектар майдонда бунёд этилаётган мазкур марказнинг фаолияти йўлга қўйилиши натижасида 30 дан ортиқ иш ўрни яратилади.

    2022 йилда фойдаланишга топшириладиган 100 ўринга мўлжалланган лойиҳага 5 млрд. сўм банк кредити, 3 млрд. сўм миқдорида тадбиркор улуши йўналтирилиши назарда тутилган.

    Соғломлаштиришга ихтисослашган объект таркибида ёзги мавсумий болалар оромгоҳи, тўрт фаслда ҳам ишлайдиган мини стадион, бассейн каби спорт мажмуалари ташкил этиш баробарида гидромассаж муолажалари, туз билан даволанадиган физиотерапия имкониятлари ҳам пайдо бўлади.

    Ушбу лойиҳанинг белгиланган муддатда, тез ва сифатли бажарилиши, шунингдек, кредит масаласида юзага келган муаммони зудлик билан ўрнида бартараф этиш борасида мутасаддилар вилоят раҳбаридан тегишли кўрсатма ва топшириқлар олдилар.

    - Бугунги кунда саломатликни мустаҳкамлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, соҳада фуқароларнинг тиббий маданиятини юксалтириш масаласи нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунё жамоатчилигини ўйлантирмоқда. Муҳими, марказнинг одамларни жалб этадиган, таъбири жоиз бўлса жозибадорлик касб этадиган ўзига хос хусусияти бўлиши керак. Бу борада чуқур ўйлаб, амалий ечим асосида иш ташкил қилиш лозим, - деди Хайрулло Бозоров.