• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Сел ва унинг оқибатлари

    • Қўшилди :
      28.05.2020
    • Кўрилди
      18
    Сел ва унинг оқибатлари

    Туман фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан юзага келиши мумкин бўлган сел ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида ҳудуддаги емирилган дарё ва сой ўзанларини тиклаш, сув тошиб кетмаслиги учун дамбалар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Албатта, бу борада уларга Ирригация, йўл қурилиш, санитария-эпидемиология осойишталиги маркази, тиббиёт бирлашмаси, “Наманган каръери” МЧЖ каби ташкилотларнинг ишчи ходимлари ҳамда замонавий техникалари катта кўмакдош бўляпти. 

    -Ҳар бир жараён пишиқ-пухта, лойиҳалар асосида олиб борилмоқда. Зеро, табиатнинг инжиқлари кутилмаганда ноқулай вазиятларни келтириб чиқариши мумкин,-дейди туман ФВБ бошлиғи, майор Ф. Хужамбердиев.