• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    Шавкатжон Абдураззақов: Аҳоли ўзгаришларни бугун сезиши зарур

    • Қўшилди :
      26.10.2020
    • Кўрилди
      3
    Шавкатжон Абдураззақов: Аҳоли ўзгаришларни бугун сезиши зарур

    Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бугун Тўрақўрғон туманида бўлиб, қатор маҳаллаларда аҳоли билан учрашди.

    Еттикон маҳалласида 810 та хонадон, 4610 нафар фуқаро бўлиб, тоза ичимлик суви билан қисман таъминланган. Вилоят ҳокими ушбу маҳалланинг Ҳамроҳ кўчасида яшовчи аҳоли билан учрашиб, уларнинг мурожаатини тинглади. Бу ҳудудга сув тармоғи тортилиши, бунинг учун 180 миллион сўм сарфланиши талаб этилади. Шунда 522 та хонадонга ичимлик суви кириб боради.

    Шунингдек, паст кучланишли электр тармоғини кучайтириш учун 1 та ТП, 35 та янги симёғоч керак, ушбу мақсадга 113 миллион сўм, 1 километр асфальт ишлари учун 100 миллион сўм маблағ зарур. Шавкатжон Абдураззақов мазкур муаммоларни бартараф этишга бугуноқ киришилишини билдирди, аҳолининг ўзи ҳашар йўли билан меҳнат қилаётганини маъқуллади. Чиндан ҳам маҳаллага куннинг иккинчи ярмида бетон таянчлар, 250 кВА трансформатор олиб келинди.

    Ибрат маҳалласининг Гулистон, Олмазор кўчаларига ичимлик суви тармоғи тортилиши, Пахтаобод кўчасида 1 километр йўлни асфальтлаш лозим. Вилоят ҳокими жами 455 миллион сўм харажатнинг 255 миллион сўми маҳаллий бюджет ҳисобидан қопланиши, ҳашар йўли билан 200 миллион сўмлик иш бажарилишиини билдириб ўтди.

    Шунингдек, Куймозор маҳалласининг Истиқлол, Мустақиллик кўчаларида ҳам ичимлик суви, электр энергияси, йўл масалаларидаги муаммоларни ўрганди ва ҳал этиш механизмларини белгилаб берди.

    Зарбдор маҳалласи аҳолиси умуман тоза ичимлик суви билан таъминланмаган. Бироқ, бу муаммонинг ечими бор. Яъни, битта тик артезиан қудуқ кавлаш ҳисобига Зарбдор, Калвак, Мозоркўҳна маҳаллаларида яшовчи 2030 та хонадон, 11516 нафар аҳоли тоза ичимлик суви ичишри мумкин. Бунинг учун 421 миллион сўм, Зарбдорда 1 километр таъмирталаб йўлни асфальтлашга 102 миллион сўм ажратиш режалаштирилган.

    —Режалар яхши, аммо ишни тезлатиш керак. Одамлар ўзгаришларни бугундан сезиши зарур. Йўқса, уларнинг айтаётган гапларимиз, бераётган ваъдаларимизга ишончи қолмайди, —деди вилоят раҳбари.

    Катта Қурама маҳалласида ҳам тоза ичимлик суви тармоғи йўқ. Бу ерда ҳам битта тик артезиан қудуқ кавлаш орқали бу маҳалладан ташқари Сарой ва Қатағон маҳаллаларидаги жами 2897 та хонадон, 17302 нафар аҳолининг муаммосини ҳал этиш мумкин.

    Аҳоли билан суҳбатда вилоят ҳокимига 1 та трансформатор, 70 та янги бетон таянч зарурлиги айтилди. Бунинг учун 166 миллион сўм сарфланиб, 331 та хонадонда электр таъминоти яхшиланади. Катта Қурамада бир километр йўл яқин кунлар ичида асфальтланади.