• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    ШУДГОР-КЕЛГУСИ ЙИЛ ҲОСИЛ ГАРОВИ

    • Қўшилди :
      20.10.2020
    • Кўрилди
      2
    ШУДГОР-КЕЛГУСИ ЙИЛ ҲОСИЛ ГАРОВИ

    Тумандаги “Шаҳанд тараққиёти” ММТП ҳудудидаги “Буюк орол” фермер хўжалигида 2021 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан кўргазмали семинар бўлиб ўтди. Унда тумандаги сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, шу соҳанинг меҳнат фахрийлари, фермер хўжаликлари ва кузги шудгорлаш отрядлари раҳбарлари иштирок этишди.


    Семинарда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов иштирок этди.

    Дастлаб семинар иштирокчиларига вилоят ҳокимининг тумандаги вакили Жалолдин Ҳайдаров кузги шудгорлашни сифатли олиб борилишининг афзалликлари ҳақида кенг тушунча берди. Бу агротехник тадбирнинг ўз вақтида ва талаб даражасида ўтказилиши келгуси йилда мўл ҳосил олиш гарови эканлигини таъкидлади. Бугуннинг фермерида юқори натижага эришиш учун ҳамма имкониятлар етарли. Техникалар замонавийлашиб, деҳқон меҳнатини бирмунча енгиллаштирди.
    Биринчи галда ҳосилдан бўшаган майдонларни тозалаш лозим. Фермер хўжаликлари ерининг ҳолатини сувчи ва культивациячи яхши билади. Шунинг учун шудгорлашда уларни албатта кузатувчи қилиб қўйиш керак. Шу билан бирга суғориладиган майдонларга ҳам эътибор қаратиш лозим. Кузнинг салқин ҳавосида тупроққа намнинг синггиши осон бўлади,-деди деҳқончиликда кўп йиллик тажрибага эга Ж. Ҳайдаров.

    Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов сўзининг аввалида тўрақўрғонлик пахтакорларни куни кеча қўлга киритилган катта ғалаба билан табриклади. Тўрақўрғон бундан 14 йил аввал шундай муваффақият нашидасини сурган экан. Бугун вилоятда ҳам зафар маррасига етиб келинди ва бунда туман фермерларининг муносиб ҳиссаси бор.
    Вилоят раҳбари фермерларни дала маданиятига амал қилишга чақирди. Озиқ-овқат хавфсизлиги долзарб масала бўлиб турган шу даврда ернинг бир қаричи ҳам бўш турмаслиги керак. Дала четларини яхшилаб тозалаб, қўшимча майдончалар очиб, ошқовоқ, дуккакли ўсимликлар экиш орқали хўжалигига фойда келтириш мумкин.
    - Бугунги қуёшли кунларни ғанимат билиб, шудгорлашга ҳам пухта ҳозирлик кўриш лозим. Ёғингарчиликлар суръатни орқага суради,-деди Ш. Абдураззоқов.
    Тўрақўрғондаги Ўзбекистон пахтачилик илмий текшириш институти таянч пункти раҳбари Ҳабибулло Ҳожиматов ҳам ўз тавсияларини билдириб ўтди.
    Туманда 2021 йил ҳосили учун 4300 гектар майдонда 614 та контурларда 92 та фермер хўжаликларида кузги шудгорлаш агротехник тадбирларини ўтказиш режалаштирилган. Бунинг учун 10 та отряд тузилиб, 21 та юқори унумли ҳайдов тракторлари, 26 та маҳаллий ва минерал ўғит сепгичлар, 21 та техника транспортлари жалб этилган. Шудгорлаш даврида гектарига ўртача 100 килограммдан жами 400 тонна фосфорли ва ўртача 30 килограммдан калийлик минерал ўғит солиш режалаштирилган.