• |ДАВЛАТ РАМЗЛАРИ:
  • |
  • |
  • |
  • | 11:51:00 (GMT+5)   06.09.2019 |
  • Манзил Қайта алоқа

    СОҲИЛОБОДДА ТЕНДЕР ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ

    • Қўшилди :
      17.08.2020
    • Кўрилди
      5
    СОҲИЛОБОДДА ТЕНДЕР ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ

               Аввал ҳам айтиб ўтганимиздек, туманимиздаги Узумзор ва Соҳилобод маҳаллаларида яшовчилар узумчилик борасида катта тажриба тўплаган.Бироқ, ҳудудда йиллар ўтиши билан қачонлардир экилиб, бугун даврини ўтаб бўлган боғ-токзорлар бор. Боз устига 487 гектар майдон жамоа хўжаликлари мақоми тугатилиб, фермерлик ҳаракати бошланганда қонунан эгасиз қолган. Гарчи бу ерларда деҳқончилик қилиш давом этаётган бўлсада, эгаларининг қўлида ҳеч қандай қонуний асос йўқ.
              Шу туфайли аввало соҳада ислоҳотларни амалга ошириш, яъни эскирган боғ ва токзорлар бузилиб, интенсив боғлар ташкил этиш, уларга эртапишар, экспортбоп, сифатли ва юқори ҳосил берувчи кўчатлар экиш режалаштирилган. Қолаверса, ерларни ўз эгаларига бериш қўшимча иш ўринларини яратиш, давлат томонидан кредит ва бошқа масалаларда ёрдам олиш имкониятларини беради.
               “Соҳилобод”да ана шу 487 гектар майдонда янгича усулда ишлаш ниятидаги фуқаролар 128 та лойиҳа бўйича эълон қилинган тендер танловида иштирок этиш учун ҳужжат тақдим этишган эди. Бугун танлов бошланиб, унинг адолатли ва шаффоф ўтиши таъминланмоқда.Танловга шахсан туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова раҳбарлик қилмоқдалар. Комиссия таркибида мутахассислар, жамоатчилик вакиллари бор. Сектор раҳбарлари ҳам шу ерда ҳозир бўлишди.
               Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича даъвогарларнинг касби, тажрибаси, имкониятлари, соҳага оид тушунчалари кўриб чиқилмоқда. Бу қанчалик муҳим?
               Агар у деҳқончиликка яқин соҳа эгаси бўлса янгиликларга илмий жиҳатдан ёндошади, бой тажрибаси асқотади ва ниҳоят, янги навлар яратиш, тўғри ҳисоб-китоб ва самарадорликни аниқ ҳисоб-китоб қилади.
               Бугуннинг ўзида ўндан ошиқ лойиҳа бўйича танлов ғолиблари аниқланди.
               -Танлов очиқ-ойдин, шаффоф ўтяпти,-дейди Яҳёхон Аҳмедов.- Масалан, мен узумчиликни ривожлантириш бўйича катта режалар тузгандим. Аммо, ерга эгаликни тасдиқловчи ҳужжатим бўлмагани учун буларга қўл уришга иккиланиб келаётгандим. Мана, ниҳоят орзумга эришдим. Узумнинг сархил навларидан кўчатлар тайёрлаб қўйганман. Шу йилиёқ экишга киришиб, яна анча янгиликларни жорий этаман. Иш ўринларини кўпайтираман. Энг муҳими, кечагина тендер танлови қандай ўтишидан хавотирга тушаётган соҳилободликларнинг бугунги жараёндан сўнг кўнгли хотиржам.
               Тендер танлови давом этяпти.

                      Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.